Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қодир бўлган одам ҳажга бориши

11:59 / 28.04.2018 | abdulbosit | 2822
Ассалому алайкум! Отамни ёшлари 50да намоз ўқимайдилар, бомдодни онда-сонда ўқиб қоладилар. Бориб келсалар, намозни бошлайдилар деган ниятда хаж сафарига жўнатмоқчиман. Улар хажга боришлари тўғрими ёки хаждан олдинги фарзларни адо этсалар, кейин боришлари керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Жўнатинг, борсин. Қодир бўлиб бормаганларнинг ҳукми қуйидагича 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ مَلَكَ زَادًا وَرَاحِلَةً تُبَلِّغُهُ إِلَى بَيْتِ اللهِ وَلَمْ يَحُجَّ فَلَا عَلَيْهِ أَنْ يَمُوتَ يَهُودِيًّا أَوْ نَصْرَانِيًّا، وَذَلِكَ لِقَوْلِ اللهِ فِي كِتَابِهِ - وَلِلّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً  

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким зод ва уни байтуллоҳга элтадиган роҳилага эга бўлса-ю, ҳаж қилмаса, унинг яҳудий ёки насроний ҳолида ўлишининг фарқи йўқ. Бу Аллоҳнинг Ўз Китобида «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир», дегани учундир», дедилар».
Шарҳ: 
«Зод» – ҳажга бориб, келгунча етадиган маишат учун керакли бўлган сарф-ҳаражат.
«Роҳила» – ҳажга бориб, келгунча етадиган йўл ҳаражатлари.  
Бу ҳадисдан имкон бўла туриб, ҳаж қилмаслик катта гуноҳ эканлиги келиб чиқади. Бас, ўзида ҳаж шартларини мужассам қилган одам имконини топиб, тезда ҳаж ибодатини қилишга шошилиши лозим. Кейин турли баҳоналар чиқиб, ҳаж қила олмай ўлиб кетса, катта хайр ва баракадан маҳрум бўлган ҳолида кетади. Ҳадиси шарифнинг таъбирига эътибор берсак, ҳаж қилиш имконига эга бўлиб, узрсиз ҳаж қилмаган одам нафақат хайр ва баракадан маҳрум бўлади, балки ўта ноқулай ҳолда қолади. Чунки у Аллоҳнинг амрини бажармаган бандадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat