Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон

00:00 / 07.08.2010 | eski savollar | 609
Ассалому алайкум! Кириб келаётган Рамазон Ойи барчамизга муборак булсин! Саволим куйидагича, Жума намозида, имомнинг хутбасидан олдин 2 маротаба айтиладиган азоннни бир Догистонлик мумсулмон уламони маколаларида бидьат деб ёзилганини укидим. Бу нарсага Усмон хазратларини халифалик даврларидан кейин ружу куйилган экан. Шу хакда хам маълумот беринг, шоядки хак йул топган бандалар каторидан булайлик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва икки халифалари ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрати Умари одиллар даврида жума куни имом минбарга чиққанида азон айтилар, хутба ўқиб бўлиб минбардан тушганида иқом айтилиб намоз ўқилар эди.Ҳазрати Усмон даврларига келиб Ислом диёри кенгайиб, мусулмонлар сони кўпайди. Имом минбарга чиққандан кейин азон айтиб, хутба қилиш, ундан сўнг жума намози ўқиладиган бўлса, узоқроқдаги кишилар азонни эшитгандан сўнг ҳаракатга тушиб, масжидга келадиган бўлсалар, намозга кеч қола бошладилар.Ана шунда уларни олдинроқ хабардор қилиш учун жума намози вақти кириши билан бир қўшимча азон айтиш жорий қилинди. Бу азон Мадинаи мунавваранинг бозори ичидаги «Завро» деб аталган жойдаги бир уйнинг томидан айтилар эди. Бозор қилиб, бошқа ишлар билан маш¬ғул бўлиб юрган одамлар ўша биринчи азонни эшитганларидан сўнг ишларини йиғиштириб, таҳорат олар ва масжидга тўпланар эдилар. Пешин намозининг ҳақиқий вақти бўлганда эса, имом минбарга чиқар ва муаззин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умарлар вақтидаги каби азон айтар эди.Бу ўз самарасини кўрсатиб, кишилар жума намозига кеч қолмайдиган бўлдилар. Шундан кейин бу ҳаммага маъқул келиб, жума намозига икки марта азон айтиш ҳамма жойларда жорий қилинди ва собит бўлиб қолди. Бу ишни нотўғри деган одам илмли эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat