Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот этган киши учун хайит ўтказиш

11:00 / 30.04.2018 | Малика | 1338
Ассалому алайкум! Яқинда қайнонамни бериб қўйдик, 4-кунига уйимизда аёлларга мавлуд ўқитдик. 40 кун маййит ювилган хонани чироғи ўчмасин, бу хонада ухлаш мумкин эмас деб айтишди, Буни сабаби борми? ИншаАллоҳ, рамазон ойидан сўнг хайит келади, хайитда қайнағаларим ва турмуш уртогим "3 кун бел боғлаб уйнинг ёнида ўтирамиз" дейишлари тўғрми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ўша ўчмасин деганлар ношаръий ишга буюрганлар ҳисобланади. Чунки ўшанча муддат кераксиз чироқ ёниб туриши шариатимизда исроф ҳисобланади. Исроф эса оят карималар орқали ҳаром дейилган. Исрофни ҳам тури кўп, қандай бўлганда ҳам барчаси ҳаром. Эскиларни “чироғи ўчмасин” дегани ортидан қабрига нур бўлувчи дуои хайр ва тиловати Қуръон, садақот ва эҳсонлар қилиб турсин деган маънода бўлган. Фаҳмлашда ақллари калталик қилганлар маънони моддиятга буриб қўйишган. Исломда ҳайитларда бундай қилиш қораланган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat