Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирлик масофаси ўзгардими?

16:09 / 04 май | Yunus | 667
Ассалому алайкум! Бир жумада имом домламиз “Яхшилаб ўрганиб чиқилди бугунги кунда намозни қаср ўқиш масофаси 120 км” деган мазмунда фатво айтдилар. Шу тўғрими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! У кишини кимлигини билмадик, лекин Устозимиз раҳматуллоҳи алайҳ "Кифоя" китобида қуйидагича айтганлар:
Бунда уч кун юриш учун, уч кеча дам олиш учун бўлиши кўзда тутилган. Бунга далил қуйидагича: 

عَنْ خُزَيْمَةَ بْنِ ثَابتٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمَسْحُ عَلَى الْخُفَّيْنِ لِلْمُسَافِرِ ثلَاثَةٌ، وَلِلْمُقِيمِ يَوْمٌ وَلَيْلَةٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Махсига масҳ тортиш мусофир учун уч кун, муқим учун бир куну бир кеча», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Мана шу ҳадисдан уч кунлик сафарни ният қилмаган одам шаръий маънодаги мусофир бўлмаслиги келиб чиқади.
«Масофани қасд қилиб» дейилганидан масофани қасд қилмай содир бўлган сафар шаръий ҳукмларга тегишли сафар бўлмаслигини билиб оламиз.
Мисол учун, биров қочиб кетган отини ушлайман деб йўлга чиқса ва бир неча кун унинг ортидан қувиб юрса ҳам, намозни тўлиқ ўқийди.
«Уч кунлик масофа»ни босиб ўтиш вақтидаги кунлар деганда мўътадил юртлардаги энг қисқа кунлар эътиборга олинади. Яъни кундузи жуда қисқа ёки жуда ҳам узун бўладиган юртларни эмас, ўртача бўладиган юртларнинг куни олинади. Ўшанда ҳам эрталабдан пешингача юргани ҳисоб. Қолгани намоз, дам ва овқатланишга чиқарилади. Агар тез юриб, мазкур масофани ундан оз вақтда босиб ўтадиган бўлса ҳам, қаср ўқийди.
 Ҳанафий уламоларнинг кўплари: «Сафар фарсахлар билан ўлчанмайди», деганлар.
Бошқа мазҳаблар: «Сафар масофаси тўрт барид бўлса, шаръий сафар бўлади ва унда намозни қаср ўқишга рухсат бўлади», дейдилар.
«Барид» масофа бирлиги бўлиб, бир барид масофа тўрт фарсахга, ҳадисда келган тўрт барид эса ўн олти фарсахга тўғри келади. Бир фарсах 5544 метр, тўрт фарсах 22176 метр бўлади. Тўрт барид эса 88704 метр бўлади.
«Барид» луғатда «почта» маъносини билдиради. Илгари вақтда Ислом ўлкаларида почта ишлари отда юриб амалга оширилган. Шаҳарлар орасидаги почтахоналар маълум масофага қурилган. Бир барид билан иккинчисининг ораси тўрт фарсах, яъни 22176 метр бўлган. Ҳар почтахона – баридда ходимлар отларини боқиб, шай бўлиб турганлар, аввалги бариднинг ходимлари узоқдан кўриниши билан йўлга тайёр бўлиб отни миниб турганлар. Улар келиб, почтани топшириши билан булар от чоптириб, олға босганлар. Биринчи ва иккинчи почтахона орасидаги масофа ўша вақтнинг таомилига кўра, «барид» деб айтилган.
Ушбу биз ўрганаётган ривоятга кўра, тўрт барид, яъни 88 км 704 метр жойга сафар қилган одам мусофир ҳисобланган.
 Ҳанафий мазҳаби ўлчовига кўра, 96 км масофа сафар масофаси ҳисобланган.
Баъзи уламолар юқорида зикр қилинган вақт ва шароитда пиёда юриб, ҳар қадамини ўлчаб, уч кунлик йўл 88 км билан 96 км орасида чиқишига гувоҳ бўлганлар.
Улар туяга юк юклаб, юргизиб кўриб ҳам худди шу каби натижанинг гувоҳи бўлганлар.
Ва ниҳоят, икки тарафнинг услуби икки хил бўлса ҳам, натижа бир хил экан, деган хулосага келганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat