Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

4 ракатли намозни 5 ракат қилиб қўйиш

18:54 / 29.10.2018 | Jamshid Yulchiev | 2917
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Аср намозининг фарзини 4 ракат ўқиб бўлиб 5-ракатга билмасдан туриб олса намоз бузладими ёки 5- ракатни ўқиб давом эттирса бўладими? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 4-ракъатдан кейин қаъдага ўтириб ташаҳҳуд ўқиган бўлсангиз намозингиз тўлиқ бўлган бўлади. 5-ракъатга туриб кетган бўлсангиз қайтиб ўтириб охирида саҳв саждасини қиласиз. Ташаҳҳудга ўтирмаган бўлсангиз ҳам қайтиб ўтирасиз. Ташаҳҳудга ўтирмай 5-ракъатга туриб, қироат қилиб ва саждани ҳам қилиб қўйган бўлсангиз намозингиз бузилиб, қайтадан ўқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat