Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хулуъда эрнинг розилиги

00:23 / 10.05.2018 | Savlat | 3982
Ассалому алайкум! Агар аёл эридан хулуъ талаб қилса, эрнинг розилиги керакми? Агар эркак киши рози бўлмасачи? Бундай вазиятда болалар ким билан қолади? Мабодо онаси билан қоладиган бўлса эркак болаларини ёки биттасини талаб қилиши мумкинми? Эркак ҳам инсон болаларини яхши кўради.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Эрнинг розилигисиз хулуъ тўғри бўлмайди. "Кифоя" китобида қуйидагича келади. 

Болани қарамоғига олиш 

الْحَضَانَةُ لِلْأُمِّ بِلَا جَبْرِهَا طُلِّقَتْ أَوْ لَا، ثُمَّ أُمِّهَا وَإِنْ عَلَتْ، ثُمَّ أُمِّ أَبِيهِ، ثُمَّ أُخِتِهِ لِأَبٍ وَأُمٍّ، ثُمَّ لِأُمٍّ، ثُمَّ لِأَبٍ ثُمَّ خَالَتِهِ كَذَلِكَ، ثُمَّ عَمَّتِهُ كَذَلِكَ، بِشَرْطِ حُرِّيَّتِهِنَّ، فَلَا حَقَّ لِأَمَةٍ وَلَا أُمِّ وَلَدٍ وَالذِّمِّيَّةُ كَالْمُسْلِمَةِ حَتَّى يَعْقِلَ دِينًا وَبِنِكَاحِ غَيْرِ مَحْرَمٍ سَقَطَ حَقُّهَا، وَبِمَحْرَمٍ لَا، كَأُمٍّ نَكَحَتْ عَمَّهُ، وَجَدَّةٍ جَدَّهُ

وَيَعُودُ الْحَقُّ بِزَوَالِ نِكَاحٍ سَقَطَ بِهِ، ثُمَّ لِلْعَصَبَاتِ عَلَى تَرْبِيَتِهِمْ، لَكِنْ لَا تُدْفَعُ صَبِيَّةٌ إِلَى عَصَبَةٍ غَيْرِ مَحْرَمٍ، كَمَوْلَى الْعَتَاقَةِ، وَابْنِ الْعَمِّ وَلَا فَاسِقٍ مَاجِنٍ وَلَا يُخَيَّرُ طِفْلٌ

وَالْأُمُّ وَالْجَدَّةُ أَحَقُّ بِهِ حَتَّى يَأْكُلَ وَيَشْرَبَ، وَيَلْبَسَ، وَيَسْتَنْجِيَ وَحْدَهُ، وَبِالْبِنْتِ حَتَّى تَحِيضَ وَعَنْ مُحَمَّدٍ حَتَّى تُشْتَهَى، وَهُوَ الْمُعْتَبَرُ لِفَسَادِ الزَّمَانِ، وَغَيْرِهِمَا حَتَّى تُشْتَهَى

وَلَا تُسَافِرُ مُطَلَّقَةٌ بِوَلَدِهَا إِلَّا إِلَى وَطَنِهَا الِّذِي نَكَحَهَا فِيهِ وَهَذَا لِلْأُمِّ فَقَطْ  

Онага мажбурламасдан берилади. Талоқ қилинганми ёки бошқача бўлганми, барибир. Сўнг онанинг онаси, агар юқориласа ҳам. Кейин отасининг онаси, ота ва она бир опаси, она бир опаси, ота бир опаси. Сўнгра шу тартибда холаси ва аммаси. Улар ҳур бўлишлари шарти ила. Чўри ва умму валаднинг ҳаққи йўқ. Зиммия худди муслима каби. Бу то бола дин жиҳатидан ақлини танигунича бўлади. Болага маҳрам бўлмаганга никоҳланиши ила аёлнинг ҳаққи соқит бўлади. Боланинг онаси амакисига ёки бувиси бобосига никоҳлангани каби маҳрамга бўлса, соқит бўлмайди.

Қарамоққа олиш ҳаққи уни соқит қилган никоҳнинг зоил бўлиши билан қайтади. Кейин асабалар ўз тартибларига қараб ҳақли бўладилар. Лекин қиз бола озод қилиш туфайли мавло бўлган ва амакининг ўғли каби маҳрам бўлмаган асабага ва шармсиз фосиққа берилмайди. Ёш болага ихтиёр ҳаққи берилмайди.

То бола ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган бўлгунича онаси ва момоси унга ҳақлидир. Қиз болага то ҳайз кўргунича. Муҳаммад: «Шаҳватни қўзғайдиган бўлгунича», деган. Замоннинг фасоди туфайли шу гап мўътабардир. Икковларидан бошқалар то шаҳватни қўзғайдиган бўлгунича.

Талоқ қилинган аёл боласи билан ўзи никоҳдан ўтган ватанидан бошқа ерга сафар қилмайди. Бу фақат онага хосдир.

Қарамоққа олиш араб тилида «ҳизона» дейилиб, бу сўз аслида «қучоғига олиш» маъносини англатади. Шариатда эса ота ва она ажрашганларидан кейин болани ўз қарамоғига олиш ва тарбия қилишга ишлатилади.

Онага мажбурламасдан берилади. Талоқ қилинганми ёки бошқача бўлганми, барибир.

Яъни ота-онанинг нима сабабдан ва қандай ҳолатда ажрашганларидан қатъи назар, онаси истаб турса, бола унга берилади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنِي هَذَا كَانَ بَطْنِي لَهُ وِعَاءً، وَثَدْيِي لَهُ سِقَاءً، وَحِجْرِي لَهُ حِوَاءً، وَإِنَّ أَبَاهُ طَلَّقَنِي، وَأَرَادَ أَنْ يَنْتَزِعَهُ مِنِّي، فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْتِ أَحَقُّ بِهِ، مَا لَمْ تَنْكِحِي رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ  

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир аёл:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу ўғлим учун қорним жой бўлган эди, кўкрагим сувидиш бўлган эди, қучоғим ҳимоячи бўлган эди. Энди эса отаси мени талоқ қилиб, уни мендан тортиб олмоқчи», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Модомики никоҳланмасанг, сен унга ҳақлироқсан», дедилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган. 

رَوَى ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ فِي مُصَنَّفهِ عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ أَنَّ عُمَرَ طَلَّقَ أُمَّ عَاصِمٍ، ثُمَّ أَتَى عَلَيْهَا فِي حِجْرِهَا عَاصِمٌ، وَأَرَادَ أَنْ يَأْخُذَهُ مِنْهَا، فَتَجَاذَبَاهُ بَيْنَهُمَا حَتَّى بَكَى الْغُلَامُ، فَانْطَلَقَا إِلَى أَبِي بَكْرٍ، فَقَالَ لَهُ أَبُو بَكْرٍ مَسْحُهَا وَحِجْرُهَا وَرِيحُهَا خَيْرٌ لَهُ مِنْكَ، حَتَّى يَشِبَّ الصَّبِيُّ، فَيَخْتَارَ لِنَفْسِهِ  

Ибн Абу Шайба ўзининг «Мусаннаф» номли китобида Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилади:

«Умар Умму Осимни талоқ қилди. Кейин унинг олдига борди. Осим унинг қучоғида турган эди. Болани ундан тортиб олмоқчи бўлди. Икковлари уни тортишиб кетишди. Бола йиғлаб юборди. Икковлари Абу Бакрнинг ҳузурига боришди. Бас, Абу Бакр унга: «Аёлнинг силаши, қучоғи ва ҳиди унинг учун сендан кўра яхшироқ. Бола улғайса, ўзи танлаб олади», деди».

Агар аёл болани олишни истамаса, у мажбурланмайди. Илло, ундан бошқа шахс бўлмаса ёки бола ундан ўзгага кўнмаса, мажбурланади.

Болани қарамоғига олишга ҳақдорларнинг онадан кейинги тартиби кейинги жумлаларда зикр қилинади:

Сўнг онанинг онаси, агар юқориласа ҳам. Кейин отасининг онаси, ота ва она бир опаси, она бир опаси, ота бир опаси. Сўнгра шу тартибда холаси ва аммаси. Улар ҳур бўлишлари шарти ила.

Бу ҳукмга далил ушбу ҳадисдир: 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ خَرَجَ زَيْدُ بْنُ حَارِثَةَ إِلَى مَكَّةَ، فَقَدِمَ بِابْنَةِ حَمْزَةَ، فَقَالَ جَعْفَرٌ أَنَا آخُذُهَا، أَنَا أَحَقُّ بِهَا، ابْنَةُ عَمِّي، وَعِنْدِي خَالَتُهَا، وَإِنَّمَا الْخَالَةُ أُمٌّ، فَقَالَ عَلِيٌّ أَنَا أَحَقُّ بِهَا، ابْنَةُ عَمِّي، وَعِنْدِي ابْنَةُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَهِيَ أَحَقُّ بِهَا، فَقَالَ زَيْدٌ أَنَا أَحَقُّ بِهَا، أَنَا خَرَجْتُ إِلَيْهَا، وَسَافَرْتُ، وَقَدِمْتُ بِهَا، فَخَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ، فَقَضَي بِهَا لِجَعْفَرٍ، وَقَالَ تَكُونُ مَعَ خَالَتِهَا، وَإِنَّمَا الْخَالَةُ أُمٌّ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ  

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Зайд ибн Ҳориса Маккага бориб, Ҳамзанинг қизини олиб келди.

Шунда Жаъфар:

«Уни мен ўз қарамоғимга оламан. Унга мен ҳақлиман. Чунки у амакимнинг қизи. Унинг холаси менинг қўлимда. Хола она билан баробар», деди.

Али эса:

«Унга мен ҳақлироқман. У амакимнинг қизи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари менинг қўлимда. Бу қизга у ҳақлироқ», деди.

Зайд эса:

«Унга мен ҳақлиман. Уни олиб келгани мен бордим, мен сафар қилдим, мен олиб келдим», деди.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига чиқдилар, уни Жаъфарга беришга ҳукм қилдилар ва:

«У холаси билан бўлади. Хола она билан баробардир», дедилар».

Абу Довуд ва икки шайх ривоят қилишган.

Шаҳидларнинг саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг Иммора исмли қизи Маккада қолиб кетган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиз Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг қарамоғига берилиши ҳақида ҳукм чиқардилар. Чунки Жаъфар розияллоҳу анҳунинг хотини қизнинг холаси эди. Хола эса она ўрнидадир.

Демак, кичкина болаларни қарамоққа олишда аёл кишиларга қаралар экан.

Чўри ва умму валаднинг ҳаққи йўқ. Зиммия худди муслима каби.

Чунки оналик меҳри шахсга қараб бўлади, динга қараб эмас.

Энди эса бу хилдаги қарамоғига олиш қачонгача давом этиши баён қилинади.

Бу то бола дин жиҳатидан ақлини танигунича бўлади.

Уни мусулмон қилиб тарбиялаш керак. Имом Шофеъий, Аҳмад ва Молик: «Зиммияга қарамоғига олиш ҳаққи берилмайди», деганлар.

Болага маҳрам бўлмаганга никоҳланиши ила аёлнинг ҳаққи соқит бўлади.

Чунки бу ҳолатда болага зарар етиши муқаррар бўлиб қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқорида келтирилган ҳадисда аёлга: «Модомики никоҳланмасанг, сен унга ҳақлироқсан», дедилар.

Боланинг онаси амакисига ёки бувиси бобосига никоҳлангани каби маҳрамга бўлса, соқит бўлмайди.

Агар болани қарамоғига олган аёл болага маҳрам бўлган кишига эрга тегса, ўша одам ҳам қариндошлик юзасидан болага меҳр кўрсатишининг эътиборидан аёлнинг қарамоққа олиш ҳаққи соқит бўлмайди. Мисол учун, болани онаси қарамоғига олиб туриб, унинг амакисига никоҳланиши ёки она томондан момоси қарамоғига олиб туриб, ота томондан бобосига никоҳланиши каби.

Қарамоққа олиш ҳаққи уни соқит қилган никоҳнинг зоил бўлиши билан қайтади.

Мисол учун, она бегона кишига эрга тегиши билан болани қарамоғига олиш ҳаққидан маҳрум бўлади. Аммо она ўша эрдан ажрашса, қарамоққа олиш ҳаққи яна унга қайтади.

Кейин асабалар ўз тартибларига қараб ҳақли бўладилар.

«Асаба» сўзи «яқин турган», «ёпишган» деган маънони англатади. Киши бошини маҳкам боғлаб олишига ишлатган боғичга ҳам шу сўз ишлатилади.

Шу маънода кишининг яқин эркак қариндошлари ҳам «асаба» дейилади. Чунки унга нисбатан бирор хавф-хатар туғилганда ўша қариндошлар келиб, уни ўраб туриб ҳимоя қиладилар. Ўзларининг ҳаётларини хавф остига қўйиб, ундан душманни даф қиладилар. Шунингдек, молиявий тўловларга ожиз бўлиб қолса ҳам ўшалар тўлайдилар. Шунинг учун ҳам улар меросга ҳақли бўлганлар.

Асабага ота, бобо, ўғил, ўғилнинг ўғли, туғишган ака-ука, ота бир ака-ука, туғишган ака-уканинг ўғиллари, туғишган амакилар, уларнинг ўғиллари ва бошқалар киради. Қариндош аёллар орасидан болани қарамоғига оладиган шахс топилмаганда ана ўшалар ўз қарамоғига олишга ҳақли бўладилар. Уларнинг ҳақлари ўз тартиблари асосида бўлади.

Лекин қиз бола озод қилиш туфайли мавло бўлган ва амакининг ўғли каби маҳрам бўлмаган асабага ва шармсиз фосиққа берилмайди.

Улар қиз болани ўз қарамоғига олсалар, фитна бўлиши мумкинлиги учун уларга бу ҳуқуқ берилмайди. 

ХУЛОСА 

Ёш болани қарамоғига олиш уни зарарли нарсалардан муҳофаза қилиш, уни тозалаб, едириб-ичириб, кийинтириб, роҳати учун керакли нарсалар ила таъминлаб, тарбиялашдан иборатдир.

Ёш гўдакни ўз қарамоғига олишга энг ҳақли шахс бошқа эрга тегмаслик шарти ила онаси эканини ва ундан кейин кимлар бўлишини юқорида ўргандик. Лекин ким бўлса ҳам, болани ўз қарамоғига олувчи шахсда бир неча шартлар бўлиши қатъиян талаб қилинади:

1. Оқил бўлиши керак.

2. Балоғатга етган бўлиши керак.

3. Диндан чиққан, муртад бўлмаслиги керак.

4. Фосиқ, ишончсиз бўлмаслиги керак. Баъзи фисқу фужур ишларни қиладиган, ўғри, бетайин, раққоса кабилар ёш болаларни ўз қарамоғига олишга ҳақли эмаслар.

5. Болани қаровсиз қолдирмаслиги керак. Агар қаровсиз қолдирадиган бўлса, қарамоғига олиш ҳаққидан маҳрум қилинади.

6. Ота камбағал бўлиб, она ажрсиз тарбия қилишдан бош тортса, ажрсиз тарбия қилишни хоҳлаган яқин қариндош аёл болани ўз қарамоғига олади.

Ёш болага ихтиёр ҳаққи берилмайди.

Яъни кичик ёшдаги болага «Сен ким билан бўласан, ўзинг танла», дейилмайди.

То бола ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган бўлгунича онаси ва момоси унга ҳақлидир. Қиз болага то ҳайз кўргунича. Муҳаммад: «Шаҳватни қўзғайдиган бўлгунича», деган. Замоннинг фасоди туфайли шу гап мўътабардир. Икковларидан бошқалар то шаҳватни қўзғайдиган бўлгунича.

Кичик болани отаси ва онаси талашиб қолса, онасига берилади. Бунга қуйидаги ҳадис энг кучли далилдир: 

رَوَى ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ فِي مُصَنَّفهِ  عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ أَنَّ عُمَرَ طَلَّقَ أُمَّ عَاصِمٍ، ثُمَّ أَتَى عَلَيْهَا فِي حِجْرِهَا عَاصِمٌ، وَأَرَادَ أَنْ يَأْخُذَهُ مِنْهَا، فَتَجَاذَبَاهُ بَيْنَهُمَا حَتَّى بَكَى الْغُلَامُ، فَانْطَلَقَا إِلَى أَبِي بَكْرٍ، فَقَالَ لَهُ أَبُو بَكْرٍ مَسْحُهَا وَحِجْرُهَا وَرِيحُهَا خَيْرٌ لَهُ مِنْكَ، حَتَّى يَشِبَّ الصَّبِيُّ فَيَخْتَارَ لِنَفْسِهِ  

Ибн Абу Шайба ўзининг «Мусаннаф» номли китобида Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилади:

«Умар Умму Осимни талоқ қилди. Кейин унинг олдига борди. Осим унинг қучоғида турган эди. Болани ундан тортиб олмоқчи бўлди. Икковлари уни тортишиб кетишди. Бола йиғлаб юборди. Икковлари Абу Бакрнинг ҳузурига боришди. Бас, Абу Бакр унга: «Аёлнинг силаши, қучоғи ва ҳиди унинг учун сендан кўра яхшироқ. Бола улғайса, ўзи танлаб олади», деди».

Ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган бўлган ўғил бола отасига берилади. Чунки у эркакларга хос нарсаларни отасидан ўрганиши лозим.

Қиз болалар эса ҳайз кўрадиган бўлгунича оналари билан қоладилар. Чунки улар аёлларга хос нарсаларни оналаридан ўрганишлари лозим. Қизлар балоғатга етганларидан кейин уларни асрашга ва турмушга чиқаришга оталар қодир бўлганлари учун вақти етганда улар оталарининг қарамоғига ўтадилар.

Талоқ қилинган аёл боласи билан ўзи никоҳдан ўтган ватанидан бошқа ерга сафар қилмайди. Бу фақат онага хосдир.

Талоқ қилинган аёл боласи билан фақат ўзи никоҳдан ўтган ватанига сафар қилиши мумкин.

Болани қарамоғига олган онадан бошқа шахслар эса ҳеч қаерга сафар қилмайдилар. Чунки бу нарса болага зарар етказади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat