Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онага фарзанд насиҳат қилиши

00:14 / 10.05.2018 | Нозима | 885
Ассалому алайкум! Фарзанд ота онага уларни нотўғри йўл тутаётганларини кўриб, ва бу хато уларга зиён етказишини тушунгани учун уларни бу хатодан қайтаришга уриниши мумкинми? Ота онам менинг бу уринишларимдан мендан хафа бўлиб, "бизга сен насихат қилишга уялмайсанми, хато қилсак бу хато учун ўзимиз жавоб берамиз, аралашма" деган жавоб қайтаришяпти. Мен албатта ота онамни қаттиқ ҳурмат қиламан ва ақл ўргатишдан йироқман. Шунчаки эртага бу хатолари учун қаттиқ сиқилишлари ва афсус қилиб қолишларини ўйлаб сиқилганим туфайли уларни бу йўлдан қайтаришга уриняпман холос. Саволим мен ота онамга маслахат беришга ҳақлиманми, ҳатти харакатим билан гунохга бормаяпманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сиз фақат яхши йўл билангина муомала қилиш ҳуқуқига эгасиз. Ундан ортиғи зиммангизга вожиб эмас. Тортишишлигингиз ҳам жоиз эмас. Бошқа ва уларга гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранг. Ана ўшалар ота онанингизга насиҳат қилишсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat