Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр-хотин

05:47 / 07.05.2016 | YASINa | 2669

Ассалому алайкум! Эр-хотин жанжаллашиб қолса ва эр бир нeча кунга хотинидан алоҳида ётса аёл киши қандай йўл тутади? Кeнгроқ жавоб бeрсангиз илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ўзига ҳаром қилиб олишни “қасам” дейилади. Эр аёлига яқинлик қилиши ҳалол, “бўлди сенга яқинлик қилмайман” деб, ўзига ҳалол бўлган нарсани ҳаром қилиб олишини “ийло” дейилади. Агар ҳолат шундай бўлса, китоблардан “ийло”га тегишли ҳукмларни ўқиб олинг. Бу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эрга ҳам, аёлга ҳам айтадиган кўрсатмалари бор. Эрга айтиладиганининг биринчиси “Уч кундан ортиқ аразлашиш йўқ”. Иккинчиси “ётоқни алоҳида қилиш бир хонада бўлиши”. Бошқа хонага чиқиб алоҳида ётиш йўқ. Алоҳида бўлишдан ҳам таълим-тарбияни мақсад қилиш керак. Аразлаш эркакнинг иши эмас. Аёлга айтиладигани: عَنْ قَيْسِ بْنِ سَعْدٍ رضي الله عنه قَالَ: أَتَيْتُ الْحِيرَةَ فَرَأَيْتُهُمْ يَسْجُدُونَ لِمَرْزُبَانٍ لَهُمْ، فَقُلْتُ: رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم أَحَقُّ بِذَلِكَ، فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم فَقُلْتُ لَهُ ذَلِكَ، فَقَالَ: أَرَأَيْتَ لَوْ مَرَرْتَ بِقَبْرٍ أَكُنْتَ تَسْجُدُ لَهُ؟ قُلْتُ: لَا، قَالَ: فَلَا تَفْعَلُوا، لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لِأَحَدٍ لَأَمَرْتُ النِّسَاءَ أَنْ يَسْجُدْنَ لِأَزْوَاجِهِنَّ لِمَا جَعَلَ اللهُ لَهُمْ عَلَيْهِنَّ مِنَ الْحَقِّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ والْحَاكِمُ التِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لِأَحَدٍ لَأَمَرْتُ الْمَرْأَةَ أَنْ تَسْجُدَ لِزَوْجِهَا Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳийрога бориб, уларнинг Марзубонларига сажда қилаётганларини кўрдим. (Ўзимча) бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақлироқлар, дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни у зотга айтдим. Шунда у зот: «Айт-чи, бир қабрнинг олдидан ўтсанг, унга сажда қилармидинг?» дедилар. «Йўқ», дедим. «Ундай қилманглар! Агар бировни бировга сажда қилишга амр қилувчи бўлсам, Аллоҳ уларга (эрларга) улар (хотинлар) устидан берган ҳақнинг сабабидан аёлларни эрларига сажда қилишларига амр қилган бўлар эдим», дедилар». Абу Довуд, Ҳоким ва Термизий ривоят қилганлар. Термизийнинг лафзида: «Агар бировни бировга сажда қилишга амр қилувчи бўлсам, хотинни эрига сажда қилишига амр қилган бўлур эдим», дейилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда эрнинг хотиндаги энг бош ҳаққи тўғрисида сўз кетмоқда. Тўртинчи ҳақ – хотиннинг эрга итоат қилмоғи. Ровий Қайс ибн Саъд Форс империясининг қадимги шаҳарларидан бири – Ҳайра шаҳрига борган экан. Ўша ернинг аҳолисининг Мирзабонга, яъни подшоҳдан кейинги мартабада турадиган аскарбошига сажда қилаётганларини кўрибди. Шунда «Бундай ҳурмат ва эъзозга бундан кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақлироқлар», деган фикрни хаёлидан ўтказибди у. Сафардан қайтиб келгандан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, «Биз ҳам сизга сажда қилсак бўлар экан», деган маънодаги фикрни айтибди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига бу масалани ажойиб бир услуб билан тушунтирибдилар. Аввал у кишидан: « Айт-чи, бир қабрнинг олдидан ўтсанг, унга сажда қилармидинг?» деб сўрабдилар. «Йўқ», деб жавоб берибди Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳу. «Ундай қилманглар», дебдилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Чунки ўликка сажда қилиш билан тирик одамга сажда қилиш баробардир. Тирик одам ҳам барибир тезда ўлади. Ўладиган одамга сажда қилиш ўлганга сажда қилиш билан тенг. Саждани ўлмайдиган зотгагина қилиш керак. Дунёда ҳеч ўлмайдиган биттаю битта Зот – Аллоҳ таоло бор. Шундай экан, фақат Аллоҳгагина сажда қилиш лозим. Мободо, фаразан, одам одамга сажда қилиши жоиз бўладиган бўлса, Исломда хотиннинг эрига сажда қилиши йўлга қўйилар эди. Исломда эрнинг хотинидаги ҳаққи шунчалик улуғ ҳисобланади. Чунки раҳбарга итоатсизлик ҳеч бир инсоний жамиятга тўғри келмайди. Эр эса оиланинг раҳбаридир. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади. Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса оиланинг бузилишига, бошқа кўплаб ноқулайликларга сабаб бўлади. Ҳар бир мусулмон оиланинг аъзоси ушбу ҳақиқатни яхшилаб тушуниб олмоғи керак. Шу билан бирга, Аллоҳга гуноҳ бўладиган ишларда эрга ҳам, ундан бошқага ҳам итоат қилиш йўқлиги умумий қоида эканлигини ҳам билиб қўйиш лозим.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Иккинчиси. Имом Аҳмад Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар қайси бир аёл беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер», дейилади», – деганлар. Бошқа бир ҳадисда эри рози ҳолатда вафот топган аёлдан Аллоҳ ҳам рози эканлиги айтилган. Аллоҳ иккингизни умрингизни узоқ қилсин. Розиликсиз кетишнинг эҳтимоли бўлса, қайси йўлни ихтиёр қилган бўлсангиз ўшани қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat