Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руза хакида

00:00 / 16.08.2010 | eski savollar | 3111
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Ман сиздан руза тутиш коидаларини билмокчиман, ишхонамизада бир киз руза тутиб юрибти аввалоси рузани тугри ёки нотугри тутилвотганини, кабул ёки кабул булмаганлигини этиш ёлгиз яратган эгамга аён, мани сурамокчи булганим у киз енги йук куйлакда (лямкада) юрибти, узи умуман мусулмон аёл бунака куйлак кийиши ман этилган, ман унга бунака куйлак кийманг мумкун эмас аврати очик кийиш мумкунмас дисам, авратим ёпик деди, сиздан илтимос агар бу савол илгари берилган булса хам жавоб беринг.1.Руза тутган аёл аврати очик кийим кийса унга номахрамни кузи тушса тутган рузаси бузуладими, эрини олдида кийиб юрсачи?2.Аёл кишини аврати каердан каергача хисобланади. Жавоб учун олдиндан рахмат, Яратган эгам умрингизни, мартабангизни, илмингизни бунданда зиёда килсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Аёл кишининг рўзаси унинг бирор жойини эркак киши кўриши билан очилмайди. Аммо аёл ҳам, эркак ҳам авратини тўсиб юриши фарздир.Аврат сўзи луғатда нуқсон – айб маъносини билдиради.Шариатда, беркитилиши вожиб ва унга назар солиш ҳаром бўлган нарса авратдир.Авратни тўсиш шартлигига далиллар:1. Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида:«Ҳар бир масжид наздида зийнатингизни тутинг», деган (7-оят). Яъни, кийимингизни кийинг, авратингизни тўсинг.2. Имом Термизий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳайз кўрувчининг намозини фақат химор-рўмол ила қабул қилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Демак, аёл киши боши ва кўксини тўсиб турувчи кийим, рўмолсиз намоз ўқиши мумкин эмас.Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачагадир. Бу ҳукмнинг далили қуйидагилар:Имом Дора Қутний Абу Айюб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Икки тиззадан юқори нарса авратдандир. Киндикдан пастдаги нарса авратдандир», деганлар.Имом Дора Қутний Амр ибн Шуаъйбдан, у киши отасидан, у киши бобосидан розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Ёш болаларингизни етти ёшликларида намоз ўқишга амр қилинглар. Ўн ёшга етганларида унинг учун уринглар ва ётар жойларини алоҳида қилинглар. Қачон бирингиз ўз чўрисини қулига ёки мардикорига никоҳлаб берса, унинг киндигидан пастига ва тизасидан юқорисига назар солмасин. Чунки, киндикдан пасти ва тиззадан юқориси авратдандир», деганлар. Чўриники ўша билан бирга елка тарафи ва қорни ҳамдир. Баъзи уламолар икки биқини ҳам аврат, деганлар. Бу ўша қул ва чўрилар бор вақтнинг тақозоси ила бўлгандир. Ўша вақтда чўриларнинг ҳоли бошқача бўлган.Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.Бу ҳукмнинг далиллари:Аллоҳ таоло «Нур» сурасида:«Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят).Зоҳир бўлган зийнатлар деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.«Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар».Яъни, бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Имом Абу Довуд Ойиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда у зотнинг олдиларига опалари Асма бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирганларида, у ерда ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олганлар ва: «Эй Асма, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилганлари айтилган.Ибн Жарир Табарий ўз тафсирларида Ойиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадиларки: «Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши балоғатга етгандан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди».Демак, мазкур аврат жойларни намозда тўсиб ўқиш фарздир.

Топ рейтинг www.uz Openstat