Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳар ҳил саволлар

00:00 / 16.08.2010 | eski savollar | 1528
Ассалому алайкум Шайҳ Ҳазратлари. Муборак Рамазон Ойидек улуг ой билан сизни ва барча мумин-мусулмонларни чин қалбимдан табриклайман. Саволим шундан иборатки, мен 11 ойдан буён Жанубий Кореа Республикасида шартнома асосида ишлаяпман. Иш соатим эрталабки 8-00 дан кечки 8-00 - 9-00 гача. Намозларимни тулиқ адо қила олмаяпман. Пешин, аср, шомни яширган ҳолда гоҳида илож топа олсам жойнамозда булмаса стулга утурган ҳолда адо қиляпман, гоҳида қазо ҳолати булиб қолади. Корейс фуқароси ислом динидаги ҳолатларга бошқача қарайди, улар иш вақтида ишда булишни талаб қилишади. На ҳайит, на жума намозларини адо қила олдим. Руза тутаман деб астойдил ният қилгандим, аммо иш огир булгани учун 1 кун тутдим. Ҳолсизланиб йиқилар ҳолатга келиб қолдим. Бу ҳолатим албатта бошлигимга ёқмади. Оиламдагиларга ёрдам беришим керак, ҳозирги ҳолатда иҳтиёрим уз қулимда эмас. Ибодатларимдаги бу ҳолатларимдан кунглим тулмай Яратган Эгамнинг олдида узимни жуда абгор ҳис қиляпман. Илтимос, мендаги бу жорий ҳолатларга муносабатингизни тулиқ булдирсангиз. Сиз азизларга жуда ҳавасим келяпти. Сиздан Оллоҳ рози булсин. Олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз турган жойларда Ислом ташкилотлари бор. Имконини топиб улардан ёрдам сўранг. Улар билан мен гаплашганимда ёрдам беришга тайёр эканларини айтишган ва ёрдам беришган ҳам.

Топ рейтинг www.uz Openstat