Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отиной маърузаси

14:04 / 17.05.2018 | Samiya | 11553
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир Барно деган отин ойининг маърузасини эшитиб қолдим. У аёл инсон ухлаганда рухи кўтарилиб, ўлган ота-онасини зиёрат қилиб қайтишини айтган. 2). Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматли Ҳазратимиз оналари фарзандларини доим Ясин сурасини ўқиб эмизишларини айтган. 3). Қабрда кушниларимиз агар қори, ёки илми-иймони кучли инсонлар бўлса, қиёматда шафоатчи бўлишларини айтган. Шунинг учун қабрда ён қўшниларни суриштиринг деган маънодаги хадисни хам келтирган. 4). Ўлган жойда 3 кунгача таом тайёрлаш макрух деган. Бу борада хадис хам бор, Расулуллоҳ завжаларига таом тайёрлаб қўшниларининг уйида жаноза бўлганда қўшниларига чиқаришни буюрганлар, у уйда 3 кунгача таом тайёрлаш макрух дедилар, деган. 5). Мулк сурасини қабр тепасида маййитни қўйиб бўлиши билан ўқилса, ўша куни Мункар, Накир фаришталари савол жавоб қилмас эмиш, қабрда зиёфат бўлар эмиш. Бугун бу маййит менинг мехмоним, деб Аллоҳ марҳамат қилади, дейди. Шулар ростми? Бу аёлнинг маърузалари аёлларнинг орасида кенг тарқалган.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). У аёл далилсиз гапирибди. Бирор бир оят ёки ҳадисда бундай гап йўқ.
2). Шундай тақвода тарбиялаганлар. Ҳайз ва нифос вақтларда ўқимаганлари аниқ.
3). Яхшиларнинг қабри жаннат боғчаларидан бир боғ бўлиши айтилинган. Кофир ва осийларники дўзах чуқурларидан бир чуқур бўлиши айтилган. Албатта азоб ёки роҳатдан қўшни насибадор бўлиши бор. Шунинг учун барча солиҳ инсонлар солиҳларни ёнига дафн қилишларини васият қилишган ҳамда фуқаҳолар бошқа дин вакили мусулмонлар қабристонига дафн қилинса, қабрни очиб жасадини чиқариб юборишга ҳукм қилганлар. Чунки унга азоб нозил бўлади деганлар. Шунингдек мусулмонни дафн қилишга кофир киши тушмасин деганлар.
4). Ўлган жойда 3 кунгача таом тайёрлаш макруҳ деган гап йўқ. Аксинча ундай хонадонда зиёфат бериш йўқ деганлар. Хонадон аҳли таомланишлари учун таом тайёрлашлари мумкин. Қўшнилари бу ишни қилсалар суннатга амал қилган бўладилар.
5). Нотўғри гапни айтибди. Айтган бу гапи тўқима. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat