Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арок заводининг акциялари билан муомала килиш

00:00 / 16.08.2010 | eski savollar | 1164
Мухтарам Шайх Хазратлари Бизда пайдо булган ва орамизда жуда катта ихтилофга сабаб булаётган саволларимизга батафсилрок жавоб берсангиз.Биз кимматли когозлар бозори сохасида фаолият, иш юритамиз. Бизнинг асосий даромад манбаимиз мижозларга Биржаларда кимматли когозларни (акция, облигация) олди сотдиси юзасидан хизмат курсатиб уларга курсатилган хизматдан хак олишдан иборат (брокерлик, инвестиция воситачиси). Саволимиз куйидагича1. Биз узок вакт мобайнида бир арокфуруш одамга арок заводининг акцияларини олди-сотди килиб биржа савдолари оркали унинг номига сотиб олиб бердик ва узаро шартномага асосан хизмат хаки олдик. Ушбу шартноманинг шартига кура ушбу арок заводининг акцияларини муоамалага киритишдан бошлаб уларни сотиб олувчиларги биржа оркали уларнинг номига сотиб олиб бериш ва курсатилган хизматлар учун хак олишдан иборат булган. Хурматли шайх хазратлари сизга саволимиз куйидагича: ушбу арокфуруш одамга арок заводининг акцияларини сотиб олиб беришдан олган даромадимиз ва курсатилган хизматлар учун олган хизмат хаки халол ва харомлиги тугрисида курсатма берсангиз ва келгусида шу иш билан шугулланишимиз мумкинми ёки мумкин эмасми шу тугрисида бизга насихат килсангиз.2. Бу саволимиз хам юкоридаги саволга нисбатан богликдир. Конунда хар бир акциядорлик жамиятида кимматли когозлар билан ишлаш учун булинма ташкил килиниши кузда тутилган ва ушбу карорга асосан юкорида айтиб утилган арок заводида хам кимматли когозлар билан ишлаш булими мавжуд. Мен ушбу булимда арок заводининг ацияларини муомаласи, уларни хисоб-китоби билан шугулланаман ва белгиланган микдорда ойлик иш хаки оламан. Саволим куйидагича ушбу олинган иш хаки халолми ёки харом? Кейинчалик хам шу булимда ишлаб пул топсам буладими? Сизга бир гурух намозхон биродарлар томонидан миннатдорчилик билдирган холда берилган саволларимиз ноурин булган булса олдиндан узр сураймиз. Жавоблар учун олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳалол эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat