Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг хиёнати

18:36 / 11.05.2018 | Guli | 3245
Ассалому алайкум! Тўғри йўлни кўрсатишингиз умидида савол беришга юзландим. Савол ўринсиз бўлса олдиндан узр сўрайман. Лекин бу менинг ҳаётим учун жуда муҳим. Саволим турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга ҳали кўп бўлмай, бир ахлоқсиз аёл билан яшаб юрганларини билиб қолдим. Қанча уринмай ундан кечишларига эришолмаяпман. Зино қилиб мусулмонларга ман этилган ишларга қўл уряптилар. Ҳаттоки у аёлни деб мен билан зуррёдли бўлишни ҳам ҳоҳламаяптилар. Бундай вазиятда қандай йўл тутай? Менга йўл кўрсатинг? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бундай эрга сабр қиласиз ва ўзингизга жалб қиласиз. Акс ҳолда кўчага қараб кетиб қолаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat