Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бахс пайдо бўлаяпди

1 хафта аввал | Элёрхон | 323
Ассалому алайкум! Ёш боллар фатво чиқаргандай туйилади менга баъзан. Ақл ўргатади, хато дейди. Орада низо чиқаяпди. Сиртдан қарасангиз ўзини билими йўқ. Савол, шундай болларга нима жавоб айтиб тинчлантирсам ва ислом хамма масалага ечим бера оладиган деб тушунтирсам бўлади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сиз уларни илм ўқишга тарғиб қилинг. Илм уч қадам, унга биринчи қадамни қўйган инсон ҳамма нарсани билиб олганга ўхшайди. Ўқишда давом этиб илмга иккинчи қадамни қўйганида ҳеч нарсани билмаслигини тушунади. Учинчи қадам Аллоҳнинг илми. Сиз билан бизнинг шароитимиздаги кишиларнинг илми биринчи қадамдаёқ қолиб кетмоқда. Ҳақиқий илм эгалари “Эй Аллоҳим Сени ҳақиқий танишда таний олмадик” деб айтишади. Ҳақиқий олмлар Қуръонни тафсирлари билан юзминглаб ҳадисларни фиқҳи билан тўлиқ ёдлашган, аҳкомларини тўлиқ тушунишган. Ҳозирги илмни даъво қилаётганлар “Сиҳоҳи ситта”ни тўлиқ ёдласалар, фиқҳини тушунсалар эди тортишиб ўтиришмас эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat