Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаросат илми

11:17 / 16 май | Saidiy80 | 708
Ассалому алайкум! Бир маърўзада эшитишимча, Имом Шофеъий Имом Моликка шогирд бўлиб келганларидан кейин, 5 йил давомида "фаросат илми"дан дарс олган эканлар. Шу илмлари билан баъзи шогирдларининг келажакда қандай ўлим топишларини ҳам айтган эканлар. Бу қандай илм? Ҳозирда ҳам бу илм билан шуғулланиш борми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу фаросат эмас “фиросат” деган илм. У сиз айтгандек одамни келажагини ўргатадиган илм эмас. Бу неъмат кўзини номаҳрамлардан сақлаган кишиларга ҳам баъзан берилади. Қалбда басийрат ҳамда фиросатни зиёда қилади. У фиросат билан инсон ҳақдан ботилни, ростдан ёлғонни жуда осонлик ила фарқлай олади. Абулфаворис Шоҳ ибн Шужоъ роҳматуллоҳи алайҳ: “Ким назарини ҳаромдан сақласа, нафсини шаҳватлардан сақласа, ботинини (фикр хаёлини) доимий кузатув билан, зоҳирини суннатга амал қилиш билан обод қилса ва ҳалол ейишга одат қилса, ундай кишининг фиросат(юритган фикри ва чиқарган ҳукм)и ҳато қилмайди” деганлар. Уламолар ичида Шоҳ ибн Шужоъ роҳматуллоҳи алайҳнинг (юритган фикри ва чиқарган ҳукм)и хато чиқмаслиги машҳур эди.  Шунинг учун номаҳрамларга қарашга ўрганиб қолганнинг қалб кўзи кўр бўлиб қолади. Бир бор Шоҳ ибн Шужоъ роҳматуллоҳи алайҳ Лут алайҳиссалом қавмининг қиссаси ва улар мабтало бўлган ҳолатни зикр қилиб: 

“75. Албатта, бунда фаросатли кишилар учун оят(белги)лар бордир” деган. (Ҳижр)

Мутавассим деб назари ҳаром ва фахшлардан саломат бўлган фиросат аҳлларидир” деган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat