Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чет элда торовеҳ

11:19 / 16 май | mirza.kuramboev | 298
Ассалому алайкум! Мен ҳозир мусофирчиликдаман, масжид узоқлиги сабабли рамазонда торовеҳ намозига шанба якшанба кунлари чиқишга шароит бўлади. Мен билан ишлидиган акалар ҳам номоз ўқишади, лекин кўпи соғлиги тўғри кемаслиги учун рўза тутмоқчимас. Шу акалар рўза тутмаса ҳам бирга жамоат бўлиб торовеҳ номозини уйда ўқисак бўладими? Лекин шанба якшанба дам шунда бемолол масжидга бориб ўқисак бўлади.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Агар шароит шуни тақазо қилса, шанба якшанба кунлари бориб қолган кунлари уйда ўзиз ўқишингиз суннати муаккададир. Таровеҳни фақат масжидда ўқиш керак деган жойи йўқ.  

2). Бирга ишлайдиган кишиларни касаллиги рўзани тарк қилишга лойиқ бўлмаса қаттиқ гуноҳкор бўлишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қазосини тутиб беришлари фарз бўлади. 

3). Таровеҳни ўқишлари уларга ҳам суннати муаккада. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat