Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда рўза

16:03 / 11.06.2018 | AVAZBEK | 717
Ассалому алайкум! Мен ҳозир Москва шахридан Ўзбекистонга 15-июнга самалётга чипта олганман. Биз Москвада рўзани 16-майдан бошлаганмиз, агар бу ерда Рамазон ойи 30 кунга тўғри келса 14-июнда рўзани охирги куни бўлади. Биламизки Ўзбекистонда рўза 17-дан бошланган, агар у ерда ҳам 30 кун бўлса охирги кун 15-да бўлади. Шундай ҳолат бўлса мен 15-куни саҳарлик пайтида ҳали учмаган бўламан лекин бу пайтда Рамазон ойи шом кирганда тугаб бўлган бўлади. Сафарга чиқаётган бўлсам ҳам рўза тутмоқчиман. Мен рўза тутиб учиб кетсам бўладими ёки парвоз вақтида ҳеч нарса емай Ўзбекистон ҳудудига кирганда ният қилиб олайми? У пайтда кун кўтарилган бўлади. Жавобингиз савоб умидида бўлган инсон учун жуда мухим. Жавоб учун катта раҳмат. Аллоҳ тутган рўзаларимизни қабул қилган бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ўзбекистонда саҳарлик вақти тугамасидан олдин еб-ичиб рўза тутишни ният қилсангиз рўза тутган ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat