Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ шартларини билмасдан

5 кун аввал | Anvar | 360
Ассалому алайкум! Домла, битта масалада ёрдам берсангиз, ушбу мендаги вазиятда шариатимизда қанақа йўл тутушим зарур?(бу саволни ман учун жуда муҳим, минг афсус диний билимсизлигим ўта қалтис ва дахшатли ҳолатлар олиб келиш мумкинлиги ҳеч кутмагандим.) Сўрамоқчи бўлган нарсам талоқ мавзусида. Хотиним билан турмуш қурганимизга 12 йилдан ошган, 3 та фарзандимиз бор. (Намозни ҳам уйлангандан сўнг ўқишни бошлаганмиз.) Талоқ тўгрисида 7-8 йиллар олдин интернетдан ўқигадман ва тўгри тушундим деб ўйлаб хато тушунган эканман. Талоқ 3 мартагача деб ўқиганман. Хато тушунган жойим шундаки: мисол учун Мен хотиним билан жанжаллашиб қолганимда талоқ тушган бўлса (ажрашамиз бўлди яшамиман деб, ёки кетаман деганида рухсат деган гаплари ишлатилган бир талоқ тушади деб билганман, лекин бирмарта қаттиқ жанжаллашиб қолганимизда бир талоқ сенга деган лавзни ишлартанман) кейин узоги 1 ой ичида ярашиб кетардик. Ман ўйлагандим ярашгандан сўнг яна 3 та имконият бўлади деб. (ярашгандан кейин тушган талоқ нолга айланиб кетади деб тушунганман). Ва оилавий жанжал болганда ажрашаман ёки кетаман деганида кетсанг рухсат деворганман(тарбияси ўзига келар деб кўпинча). Бунақа жанжаллар ҳаётимиз давомида жуда кўп бўлган.(Хотиним билан ажрашиш ниятим бўлмаган уни тарбиялашга ҳаракат қилганман, қаттиқ қайсар бўлгани учун) Бирор одам талоқ нималигини тўлиқ тушунтириб бермаган экан, отам онамдан хафа бўлай десам уларни ўзлари исломий билимлар энди шаклланяпти 3-4 йил олдин отамни бир йил олдин онамга айтиб (дават қилиб)намоз ўқишишни бошлаган. Домла менинг ҳолатимда, манга хотиним билан уртамизда ҳалол яшашга имконият қолганми ёки исломий ҳукми қандай бўлади? Олдинда раҳмат жавобингиз учун!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Неча марта талоқ сўзини айтганингизга боғлиқ. Билмаслигингиз узр бўлмайди. Чунки илм ўрганишга имконият бўлатуриб ўрганмаслик ўрганиб туриб амал қилмаслик билан бир хилдир. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat