Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидларда турли дунёвий ёзувларни купайиши

12:36 / 17 май | abdulaziz | 531
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху, ҳурматли аҳли илмлар! Аллоҳ Азза ва Жаллага хамдлар бўлсин, Рамазони Шариф ҳам эшик қоқиб остонамизда турибди. Аллоҳнинг нусрати билан юртимизда диний ва дунёвий соҳаларда катта ўзгаришлар бўляпти, жуда кўп ёшлар ва катталар билан бир қаторда қизиққан холда масжидларни тўлдиришяпти. Мана шу аснода ҳоҳлардикки, халқимиз хам ибодатларни илмга асосланган, маромига етказган ҳолда бажарсалар. Яъни, таровех намозлари ўқилишидан бир кун аввал кўпчилик ҳар хил катта-ю кичик идишларда сув, туз, исирик ва ҳаттоки егуликларни масжидларга олиб кириб қибла тарафни тўлдириб ташлашади, бунда аввалги биринчи саф шу нарсалар билан тўлиб, жой бекордан банд бўлади. Ва аксарият қўйилган сув идишларнинг оғизлари атайлаб очилган бўлади, 30 кеча-ю кундуз ичига чанг, ҳар хил микроб ва бошқа зарар қилувчи нарсалар билан тўлади. Энг ёмони, йиллар давомида қайтарилаётган бу ҳолат «Идишлар оғзини ёпинглар, сув мешини оғзини беркитинглар, чунки йилда бир кеча бор. У кечада вабо ёғилади. Оғзи ёпилмаган идишлар, боғичи боғланмаган мешлар ёнидан ўтганда унга ўша вабодан тушади» деган ҳадисга тўгри келади. Менимча, ҳамма нарсада ҳам илмга асосланиш, мантиқ булиш керак. Яъни, сув ва бошка нарсалар 30 кун Куръон тиловати билан бошқача хусусиятга эга бўлиб қолади деган эътиқодда бўлинса, демак бу нарсалар албатта масжид хонақосининг биринчи сафини эгаллаши шартмас, балки масжиднинг ҳеч кимга халақит бермайдиган чекка жойида турса хам бўлаверади. Аввало, динимиз бунга буюрганми, шунақа амалларни ўзига вазифа қилиб олганлар ўзлари учун билиб олишлари шарт деб ўйлайман. Яна бир жихати сув идишлари, хар хил егулик ва хоказолар билан тўлдирилган пакетлару халталарнинг устига хар хил ёзувлар, инсон ва хайвонларнинг расмлари туширилган бўлиб, Шайх хазратларидан шу хусусда сўралганида, яъни «намоз пайтида дунёвий ёзувларга кўз тушиб қолса хукми қандай» дейилганда биринчи жавобларида намоз бузилмайди деганлар. Бирмунча вакт ўтиб яна сўралганида намоз бузилади деганлар. Демак, шунча одамларнинг намозларидаги хушу ва хузуга футур етишига ва хаттоки бузилишига сабабчи бўлинади. Ҳолат шу даражага бориб етадики, ҳатто меҳроб хам тўлиб кетади, энди бунда имомнинг кўзи шу кўйилган сув ва ҳ.к.лардаги ёзувларга тушмайди деб ким кафолат беради, агар уша нарсалар туфайли имом адашса, кимга савобу, кимга иқоб? Яна бир нарса, кўпчилик ёшлар ва хатто катта ёшдаги намозхонларни кийимларидаги хар хил одамлар ва хайвонлар суратлари, ажнабий ва реклама ёзувлари бўлиб, орқа сафдагиларнинг шу ёзувларга кўзи тушиб колиш холати. Аксари холларда бу ёзувлар адабсиз, молояний сўзларни билдиради. Бу хол хам юқоридаги мисолга тўгри келаяпти. Ахир масжиднинг, намознинг одоби биринчи ўриндаку!? Менимча, янги намозхонларнинг сафи кенгайиб бораётганини инобатга олиб, имомларимиз масжид, намоз ва кийиниш одоби, қоидалари хусусида тез-тез маърузалар қилиб туришса максадга мувофиқ бўлинар эди. Яна бир масала, масжидларимиздаги бошқа дунёвий ёзувларни кўплиги, қайсики: телефон ишлатмаслик, ёнғин хавфсизлигига амал қилиш. Биринчиси бўйича, ёзув ўрнига телефонни устидан қизил хошия тортиб кўйилинса, шу кифоя қилади. Ёнғин хавфсизлиги бўйича эса масжид ичига одамларнинг расмлари туширилган ва хар хил дунёвий ёзувли плакатлар қўйилади, албатта шу ва шунга ўхшаш хавфсизлик масалалари албатта биринчи ўринда туради, хаётий зарур ва долзарбдир, лекин намоз пайтида шу ёзувларга бехосдан кўз тушиб ўқилиши ва намозни бузилишини хисобга оладиган бўлсак, бунинг ечимини хам топса бўлади, яъни хаммамиз учун керакли бўлган хавфсизлик талабларини етказишдек хайрли ишга зиён етказмаган холда ушбу плакатларни масжидларнинг сал чеккароқ жойларига жойлаштирилса, масалан тахоратхоналар олдига ёки маслахатлашган холда бошқа жойга. Албатта, бу масалаларни мен қанақадир фитна чикариш учун эмас, балки Буюк Аллохнинг розилиги мақсадида куюниб сизларга йўлламоқдаманки, зора халқимизнинг намоз ибодатларида бўлсин, бошқа ибодатларда бўлсин, ўтган улуғ аждодларимизнинг Хақ йўлидаги изидан адашмасдан бориб Аллох Субхана ва Таолонинг розилигига эришиб, жаннатдаги энг олий макомларга лойиқ бўлишса. Ва бу хусусдаги масалаларни сиз азизлар Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси, диёримиздаги дунё таниган нуфузли олимларимизга етказиб, уларни ижобий хал бўлишида ўз хиссангизни кўшиб, яхшиликка сабабчи бўлсангиз. Лозим топсангизлар, бу масалани телеграм тармоғида хам жойлаштирсангиз, зеро мухлисларингизни сони кундан-кунга ошиб бораётир. Сизларга дин йўлидаги машаққатли саъй-харакатингизга Яратгандан барака ва холислик тилаб қолувчи мухлисингиз.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Тўғри фикр билдирибсиз. Табаррукланаман деб биринчи сафни банд қилиш тўғри эмас. Қуръон овози эштиладиган жойга қўйилса ҳам мақсад ҳосил бўлаверади. Уйида Қуръон ўқиганда олдига қўйиб олса ҳам бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat