Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Улама соч

13:43 / 19.05.2018 | Guli | 1319
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, хўжайним роса узун сочни яхши кўрадилар. Лекин мани сочим шунча маска қилсам ҳам кестирмасдан ўстирсам ҳам ўсмийди. Фақат хожайнимла учун улама соч қўйдиришимни ҳукми қандай бўларкин? Ҳижоблиман. Узр кўп савол сўравотганим учун. Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Улама сочлар икки қисмга бўлинади. Табий яъни аёлларнинг сочларидан тайёрланган улама сочлар ҳаром. Чунки инсон аъзоси мукаррам, ундан бошқа инсон фойдаланиши ҳам ҳаром. Уйма уй юриб тўпланган сочларни сотиб олувчи аёлларга соч сотиш ҳам ҳаром. Иккинчиси сунъий соч. Бу борада аввалги замонларда аёллар сочларига пилик каби нарсаларни улаб олишган. Фуқаҳолар уни жоиз дейишган. Шундан келиб чиқиб сунъий бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat