Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр азобидан паноҳ сўраш дуоси

14:12 / 23.05.2018 | Mustafo | 1839
Ассалому алайкум! Муборак рамазон ойида муборак бўлсин. Излаш хизматидан мавзуга доир савол жавобларни ўқидим. Шайх Ҳазратлари берган жавоблардан қабр азоби борлиги ва шунга ишониш фарзлиги ҳақида тушунча берилган. Саволим қабр азобидан асровчи дуо ёки калима борми? Бу қайси дуолар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Албатта бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қуйидаги дуони ўқиганлар. 

وَلِلشَّيْخَيْنِ وَالنَّسَائِيِّ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدْعُو: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ  

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилган ҳадисда: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода: «Аллоҳим! Сенинг ила қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», дер эдилар», дейилган.
Шарҳ: 
Демак, ушбу ҳадиси шарифда зикри келган нарсалар, жумладан, қабр азоби ҳам собит нарсадир. Биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб, ушбу нарсалардан, жумладан, қабр азобидан паноҳ сўраб туришимиз лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat