Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилган яхши?

14:09 / 23.05.2018 | Sherzod | 2553
Ассалому алайкум! Бераётган ёрдамингиз учун катта ташаккур. Кеча масжидда бир киши "саббоба ишора"си бизнинг (ҳанафий) мазхабда йўқ деб қолдилар. Бир савол жавобда Устознинг “устози ўргатганлар қилсин” деб ўқиган эдим. Нима қилган яхши? Олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳозирда ҳал қилиш керак бўлган ва тушунтириш зарур бўлган масалалар жуда кўп. Хусусан энг асосийлари иймон ва фарзга тегишли бўлган амаллардир. Мўмин бўлиб намоз ўқишда мустаҳкам бўлган кишилар афзал ёки ғойри афзал, мустаҳаб ва мубоҳ амаллар устида тортишишлари шармандалик ишдир. Аҳли илмлар асосий масалаларга эътиборини қаратмай бошқа мазҳабларда бўлса ҳам суннат бўлиб, бизнинг мазҳабимизда суннат бўлмаган ишлар ортидан тушишлари яанада оғир шармандалик бўлади. Ҳозирда Ислом уммати ўлим билан ҳаёт(иймон билан куфр) дардига мубтало бўлган. Биз асосий эътиборни инсонларни ҳаётини сақлаб қолишга қаратишимиз керак. Тирик қолса қолган дардини даволаш мумкин. Масжидга келишга муваффақ бўлган бахтли инсонлар ўзаро дардларига машғул бўлмай муваффақ бўлмаган беморлар билан машғул бўлсин. Аҳли илм соғломлар жоҳил беморлар билан машғул бўлсин. Уни қўйиб соғлом соғлом билан машғул бўлиши хатодир. Бу худди юраги касал ҳамда баданининг баъзи бир жойлари кесилган ёки яра чақа тошган ҳолда шифокорнинг ҳузурига келганда юрак касалига бепарво бўлиб кесилган жойига дори қўйиш билан овора бўлган шифокорга ўхшайди. Бу ҳолатни кўрган бир оз ақл эгаси шифокорни асосий эътиборини юрагига қаратишга чақиради. Чунки у касаллик ўлимга олиб боради, қолганлари эса гоҳида давосиз ҳам битиб кетадиган ярачалар бўлади. Қолаверса дардга малҳам қўювчи беморни уриб, сўкиб малҳам қўймайди. Имкон қадар жонини оғритмасликка ҳаракат қилади. Масала билган  билмаганга шифокор бўлмоқчи бўлса қўполлик қилмасин. Бу каби масалалар масжиднинг имоми билан ҳам битади. Сен, мен каби гапларга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бемор тузалишни хоҳласа бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat