Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром аралашган нарсани билмай еб қойиш

00:00 / 04.09.2010 | eski savollar | 2531
Ассалому Алайкум Шайҳ ҳазратлари,Муборак Рамазон ойида ҳалққа ҳақни етказиш ё'лида қилаётган амалларингизни Аллоҳ савобини ко'пайтириб берсин!Со'рамочи бо'лганим ҳаром аралаш нарсани бола еб қо'йишликни ҳукми ҳақида. Бир неча кун олдин 2ёшли фарзандим ичида желатин деб ёзилган бир ширинликни беҳосдан бироз еб юборди. Магазинда экологик тоза, табий маҳсулотларни реклама қилиб болаларга табий майиз солинган идишча тарқатаётиб фарзандимга ҳам беришди, аммо майиз билан бирга уни ичида кичкина пакетчада мармалад доначалар боракан, ман уни ко'ринишидан ҳудди қуритилган гилос деб о'йлаб очиб бердим, ҳаёлим банд эди, кейин яҳшилаб қарасам бошқа, орқасини дарров о'қидим(чо'чқадан олинган пектин)дебди, аммо кеч эди 2,3дона еб бо'либди, шундан бери қалбимда г'ашлик, жуда қо'рқяпман ҳаром луқма бериб қо'йишдан жуда қо'рқардим доим этибор билан ҳар бир Э.рақамлар, моддаларни суриштириб юрардим лек бу сафар г'афлатда қолибман. О'ша пайт ҳаёлимга келмабди қо'лимни тиқиб қустириб юбориш. Албатта Аллоҳдан дуо қилиб истиг'фор айтяпман, яна нима қилмог'им лозим? Аҳир бу манинг айбим, болам ҳали соф фитрат бо'лса унга гуноҳ ё'қ, фарзандимнинг иймони, тарбиясига та'сири бо'лмасмикин деб ҳавотирдаман. Шунингдек олдинлари билмай шундай шубҳали ё ҳаром аралаш нарсалардан еб қо'ймаганмикинмиз деб ҳавотирга тушдим, чунки ҳориждамиз, бу ерда ҳеч қандай Э. ларсиз ё турли кимёвий, ҳаром ё шубҳали моддаларсиз маҳсулотлар топиш қийин, борлари жудаа қиммат табиийлиги учун, шунга ко'п нарса олмай қо'йдик энг керакли егуликлардан ташқари.Илтимос дуо қилинг, ҳаром луқмадан Аллоҳнинг о'зи асрасин бизни!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Билмаганингиз учун узрлисиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat