Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози ҳақида

00:00 / 07.09.2010 | eski savollar | 1873
Устоз Шайх Ҳазратлари қийнаётган саволларимга жавоб беришингизни Илтимос қиламан Ман ўзи асли она Юртим Самарқанд вилоятида лекин Тошкентга ўқишга кириб қолиб ишламоқдаман ҳар замонда Самарқандга борганимда Намозни қанақа қилиб ўқилишига бошим қотади қаср қилиб ўқийми ёки тўлиқ ўқийми ?2-саволим Ўтиб кетган қариндошлар учун ният қилиб яъни намоз ўқимаган бўлса рўза тутмаган бўлса улар учун узлуксиз рўза тутиб берса бўладими зоро Оллоҳ уларни қилган гуноҳларидан кечса?3-Мени Акам чэт элда ишга кетган бўлса уни юборган пулига буюм яъни машина олинган бўлса у закот тўлашга ҳақлими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Сизга ўз илмидан юқтирган Роббимизга чэксиз ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В га дурудлар бўлсин.Омийн

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Самарқандда ўз уйингизга борганингиз учун намозни тўлиқ ўқийсиз.2. Ўтиб кетган қариндошлар учун намоз ўқиш ва рўза тутиш бизнинг мазҳабда кўрилмаган. Бунинг ўрнига уларнинг ҳақларига дуо қилиш ва савобли ишларни қилиб савобини бағишлаш керак.3. Машинани ўзинглар ишлатиш учун олган бўлсаларингиз, сиз айтган ҳолатда закот берилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat