Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

“Лутий” деб аташлик

10:49 / 10.04.2014 | muzaffar2010bek | 935
Тиб.ислом.уз сайтида бир мақолани ўқиб қолдим. Унда Лут алайҳиссалом қавмига нисбатан “Лутийлар” деб зикр килинган. Шу тўғрими? Менга қандайдир ғалати туюлди. Чунки биз биламизки, бирор кишининг даъватига эргашган қавмни ўша кишининг номи билан аталади. Яъни ваҳобий, ҳанафий, шофеъий ва яна бошқа. Лут алайҳиссалом ўз қавмини гуноҳларига қарши бўлганку. Бу жирканч қавмни “Лутий” демасдан ўз номи билан атаса бўлмайдими? Бу саволни сиз муҳтарамга беришимдан мақсад бу сайтнинг бошлиғи сиз деб билганлигимдан. Ўша мақола эгасига балки тушунтириш берарсиз ёки шундай аташлик мумкин бўлса, мен каби ғоибий шогирдизга таълим берсангиз. Аввалдан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу атамани Тиб.ислом.уз сайтидагилар ўйлаб чиқарган эмас. Қадимдан уларни барча манбаларда шундай аталган. Қуръони Каримда ҳам, Лут қавми дейилган. Барча китобларда айнан лутий деб аталган. Бу нарсада мен ёки менга ўхшаган ожизларнинг ҳеч дахлимиз йўқ. Ўзимиздан олдин ўтганлар, Қуръони Каримда келган иборани ўзгартириш учун ҳали биз сизнинг даражангизга етганимиз йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat