Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозларимни ўқишим

15:29 / 31.05.2018 | Feruz | 2856
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Мен яқинда намозни бошладим, бўйнимда 15 йиллик қазолар бор. Сизларга бир нечта саволларим бор эди. 1. Қазо намозларимни хисоблаб орқага санаб ўқишим мумкинми? Масалан: аввал 2017, 2016, 2015 ва хоказо. 2. Ният қилаётганда куни ва йили ниятга қўшиб айтиладими? 3. Куни ва йилини ният қилгандан кейин суннат намозларини хам ўқишим жоизми? 4. Қазо намозларидан кейин тасбех айтиш керакми? 5. Витр ва хайит намозларининг ҳам қазоси ўқиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Энг охирги қолдирган асрни қазосини ёки пешинни қазосини деб ният қилсангиз бўлади. Фалон йил фалон кундаги дейишингиз шарт эмас.
3). Суннатлари ўқилмайди. Тасбеҳ айтилмайди.
4). Витрни қазоси ўқилади ҳайитларники ўқилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat