Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амакининг қизига уйланса бўладими?

00:00 / 22.09.2010 | eski savollar | 2120

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Аввало сизга кўп қатори ўз миннатдорчилигимни билдириб қўймоқчиман. Аллоҳ таоло сиздан ва шу сайтда сизга ёрдам бераётганлардан ҳам рози бўлсин!

1. Менинг онам вафот қилганларига бир йилдан ошиб қолди. Дадамизни уйлантирмоқчимиз. Дадамизнинг бир амакиларининг қизлари бор. Уларнинг эрлари вафот топиб кетган, ёшлари ҳам муносиброқ. Дадамиз шу амакиларининг қизига уйлансалар бўладими?

2. Бир танишим «Шавволдан беш кун пайдар-пай рўза тутдим бир кунини тутмагандим, шуни бугун (жума) куни тутсам бўладими?» деб сўраган эди «бўлаверса керак» дедим, бошқа танишим эса «Йўқ бугун тутса бўлмайди» деди. Иккиланиб қолдим. Сиздан илтимос шу масалаларни ёритиб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! 1. Дадангиз амакиларининг қизига уйлансалар бўлади.

2. Жума кунини алоҳида рўза тутадиган қилиб олиш мумкин эмас. Аммо сиз айтгандек, бошқа ниятдаги рўзани тўлдирш учун бўлса, жоиз.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat