Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўрсатилган хизматдан закот 2

19:14 / 07.06.2018 | Jahongir | 1523
Ассалому алайкум! Фирмани икки киши шерикчиликда очган. Фирма транспорт экспедиторлик хизматларини кўрсатилган. Бу хизматда қуйидагича: Бир корхона Россия ёки Хитойдан Ўзбекистонга темир йўл орқали товар олиб келса Қозоғистондан транзит ўтганлиги учун белгиланган тариф бўйича пул тўлаши лозим. Бизнинг фирма Қозоғистондаги расмиятчиликларни бажариб, тарифларни тўлаб беради. Масалан, Қозоғистондаги тариф 1000 доллар бўлса, биз тариф пулига хизматимиз хақини қўшиб, товар импорт қилувчи корхонадан 1050 доллар оламиз. 1000 доллар Қозоғистонга кетади. 50 доллар бизга фойда сифатида қолади. Ушбу холатда закот қайси маблағдан чиқарилади: 1050 долларданми ёки 50 долларданми? Жавобингиз учун олдин Раҳмат. Аллоҳ ишингизга ривож берсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ўша 50лар тўпланиб нисобга етса ёки олдиндан бор нисобга қўшилса 50дан берилади. У 50ни нима учун олишингларни ўзинглар биласизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat