Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлик денгизнинг тузи

1 хафта аввал | Obida Mirzakulova | 230
Ассалому алайкум! Ўлик денгиз тузидан соғликни тиклаш мақсадида фойдаланса жоизми? Мусулмонларга ҳаром қилинган деб эшитдим, шу тўғрими? Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Тарих ва тафсир китобларида у денгизни Лут алайҳиссаломнинг қавмига бало юборилган жой дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам азобланган қавм қишлоқ ва шаҳарларига кириш ҳамда у ерга жойлашишдан қайтарганлар. 

ЕР ЮТГАН ВА АЗОБ ТУШГАН ЖОЙЛАРДА НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА 

وَيُذْكَرُ أَنَّ عَلِيًّا رَضِي اللهُ عَنْهُ كَرِهَ الصَّلَاةَ بِخَسْفِ بَابِلَ  

Айтишларича, Алий розияллоҳу анҳу Бобилдаги ер ютган жойда намоз ўқишни ёқтирмас экан. 

حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ عَبْدِ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنِي مَالِكٌ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ دِينَارٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضَيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَدْخُلُوا عَلَى هَؤُلَاءِ الْمُعَذَّبِينَ إِلَّا أَنْ تَكُونُوا بَاكِينَ، فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا بَاكِينَ فَلَا تَدْخُلُوا عَلَيْهِمْ، لَا يُصِيبُكُمْ مَا أَصَابَهُمْ  

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анави азобга қолганларнинг* ерига кирманг, йиғлаган ҳолда бўлсангиз, мустасно. Агар йиғлаган ҳолда бўлмасангиз, уларнинг ерига кирманг. Тағин уларнинг куни бошингизга тушиб қолмасин», дедилар».  (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). 

Рекламанинг кучини қаранг. Аллоҳ таолонинг азоби ёғилган жойда қандай қилиб шифо бўлиши мумкин?! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat