Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзга юртларда жума намози

19:20 / 11.07.2018 | xasan | 867
Ассалому алайкум! Мен турли давлатларга саëхат қилишни ëқтираман, айниқса мусулмон давлатларига. Менинг яқиндаги сафарим Малайзияга бўлди. Малайзия ахолисининг ярмидан кўп қисми (тахминан 60%-65%) ислом динида. Сафар давомида жума кунги намоз учун шу ердаги масжидлардан бирига кирдим. Бу ернинг ахолиси фақатгина жуманинг 2 ракат фарзини ўқиб тарқалиб кетди. Аммо мен билишимча бу ерда Имом Шофеийнинг мазхаблари амалда экан. 2-мени ажаблантирган холат шуки махаллий аëллар хижоб кийган холида елкалари кўриниб турадиган футболкалар, оëқларида одамни хаëлини паришон қиладиган тор джинсий шимларда. Тўғриси хайрон қолдим. Бу саволни бермоқчи эмасдим, аммо кўпчилик бу холатни билиб исломнинг асл мохияти билан сохтасини фарқлай олмаяпти. Саволим ноўрин бўлса узр.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша ҳолатда бўлса ҳам бориб турганига шукур қилиб тураверайлик. Эътиборимизни кўчадаги бенамозларни масжидга олиб келишга қаратайлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat