Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайвонларда ақил немати борми ?

00:00 / 29.09.2010 | eski savollar | 590
Ассалому алайкум Ҳурматлий шайҳ ҳазратлари сизларниг ёрдамиз кераг боб қолди.Жума марузаларида коп бор эшитганмизки аллоҳ Фаришталарга ақилни берган ,инсонга эса ақил ва нафсни берган ҳайвонга эса фақат нафсни берган ҳайвонда ақил ёқ деб.Яқина бир танишим той қилиб.Ҳамага таниш болган ислом инистутида ҳам дарс берадиган қоракани олиб келибти.СҲу қоиака ҳам Фақат ақил тогрисида гапирдилар уларниг фикрича ҳам ҳайвонга ақил берилмаган ҳайвонлар ҳеч нимани тушинмиди ҳам билмиди ҳам.Умуман ақилни ишлатмиди деб айтилар. Ҳайвони тили ёқ деб Ҳайвон тогрисида ҳар ҳил гаплани гапириш мумкинми.Ҳайвони ақли ёқ дейиш Ҳайвонларга нисбатан туҳмат боб қолмайдими.Қуронда,27..17 Сулаймон жин, инс ва қушлардан болган лашкарлари топланиб тизилган холарида турдилар.27.18.То улар чумолилар водийсига етган вақтиларида,бир чумоли &лт;&лт;Эй чумолилар,уяларингизга киринглар,яна Сулаймон ва унинг лашкарлари озлари сезмаган холларида сизларни босиб-янчиб кетмасинлар&гт;&гт;деган эди.27.19{Сулаймон}униг созидан кулиб-табасум қилди ва деди:&лт;&лт;Парвардигорим,мени Сен менга ва ота-онамга ином этган нематингга шукур қилишга ва Озинг рози боладиган яҳши амалларнгина қилишга муваффақ этгин ва мени ҳам Оз фазлу раҳматинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин&гт;&гт;.27.20-21 У қушларни коздан кечириб{уларниг орасида худхудга кози тушмагач}&лт;&лт;Нега мен худхудни кормаяпман,балки у {мендан беизин}гойиб болгучилардан дир?!Албата уни қатиқ азоб билан азобланарман ё сойиб юборурман ёки у менга {оз узурини баён қилиб}очиқ ҳужат келтирур&гт;&гт;,деди.27.22.Сонг узоқа қолмай{худхуд келиб}деди:&лт;&лт;Мен сен огоҳ болмаган нарсадан огоҳ болдим ва сенга Саба {шаҳри}дан аниқ бир ҳабар келтирдим.27.23.Дар ҳақиқат мен бир аёлни кордим.У уларнинг маликаси экан.Унга барча нарсадан ато этилган болиб,катта таҳти ҳам бордир.27.24-25.Мен у ва унинг қавми Аллоҳни қойиб , қуёшга сажда ибодат қилаётганларини кордим . Шайтон уларга {қилаётган} амалларини чиройли корсатиб, уларни {Хақ} ёлдан тосиб қойгандир. Бас улар {то}Аллоҳга сажда қилмагунларича {Хақ ёлга} ҳидоят топмаслар {Аллоҳ} осмонлар ва ердаги барча сирларни ошкор қиладигон ҳамда сизлар яширадигон ва ошкор қиладигон барча нарсаларни биладиган зотдир.Ҳайвонларда ақил болмаса Сулаймон қандай гаплашган ҳамда худхудг озидан ози Саба шаҳрига бориб малика ҳақида малимот келтиршиши шартмиди манимча ақли болгани учун ҳам бориб блиб келган болса кераг.илтимос оз фикрингизни билдирсангиз жавобизни кутиб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Афтидан ақл нима эканига ақлингиз етмаганга ўхшайди. Шунинг учун ҳам, аввало ақлнинг луғавий ва истилоҳий маъноси ҳақида икки оғиз гапириб ўтишга ижозат берайсиз: «Ақл» сўзи аслида туяни кетиб қолишдан қайтариш учун боғлаб қўйишдан олинган. Ақл ҳам эгасини зарарли нарсалардан манъ қилади. «Ақл» лафзи турли маъноларда ишлатилади. Биринчиси, нарсаларнинг ҳақийқатини идрок қилиш бўлиб, илмнинг суратидан иборат бўлади. Иккинчиси, илмларни идрок этувчи билимдир. Яна, илмни қабул қилиш учун тайёрланган қувват ҳам «ақл» дейилган. Бошқа бир таҳрифга кўра, «ақл» Аллоҳ таоло инсонга ато қилган қувват ва табиий ҳис бўлиб, у ила инсон назарий ишларни идрок қилади ва ҳайвондан ажраб туради. Яна бир таҳрифда, «ақл» қалб ёки миядаги руҳоний нур бўлиб, унинг воситасида зарурий илмлар идрок қилинади”.Шунинг учун ҳам, сиздан бошқа ҳеч ким ҳайвоннинг ақли бор демаган ва демайди ҳам. Сизнинг назарингизда ҳайвоннинг ақли бўлиб кўринаётган нарсани араб тилида “ғарийза”, ажнабий тилларда “инстинкт, природное чувство; побуждение; интуиция” дейилади. Агар ҳайвоннинг ақли бўлганда улардан баҳзилари сизга гўшт бўлиб юрмасди. Ақлини ишлатиб қутилиб қолар эди.Шариат таклифи ақли борга буюрилади. Шунинг учун ҳам, одам боласидан ақлидан озиб қолганларига узрли деб қаралади ва жинниларнинг шариатга хилоф қилган ишлари гуноҳ ҳисобланмайди. Ҳайвонларни шариат ҳукмларига таклиф қилинмагани, охиратда жавобгарликка тортилмаслиги ҳам айнан ақли йўқлиги учундир.Сиз Қуръони Каримнинг “Сабаъ” сурасидан келтирган мисол эса, Сулаймон алайҳиссаломнинг мўҳжизаларига далилдир. Ҳайвоннинг ақли борлигига эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat