Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристон ёнидан ўтиб кетаётганда дуо қилиш ҳақида

00:00 / 29.09.2010 | eski savollar | 2533

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайx ҳазратлари! Қабристон ёнидан ўтиб кетаётганда аксар кишилар қўлларини юзларига суртиб, дуо қилаётгандек бўладилар. Аммо уларни четдан кузатган одам қўлини юзига суртишидан бошқа нарсани сезмайди, яъни кўпинча дуо қилаётганга ўxшамайдилар.

1. Қабристон ёнидан пиёда ёки маркабда ўтиб кетаётганда дуо қилиш ҳақида ҳадислар борми? Бор бўлса, бизга таълим беринг, қандай дуо қилайлик?

2. Бундай ҳолатда қўлни юзига суртиб дуо қилиш шартми ёки ичида дуо қилса, кифоями?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَتَى الْمَقْبُرَةَ فَقَالَ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристонга келиб, «Ассалому алайкум, дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун», дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.

Ушбу салом сийғасини ёдлаб олиб, қабр зиёрати вақтида айтиш керак.

Маъноси: «Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Иншааллоҳ, биз ҳам сизга қўшилувчимиз».

Ҳар биримиз ушбу муборак дуонинг маъносини англаб, ёд олишимиз ва ўз ўрниида ўқиб юришимиз лозим.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَّ رَسُولُ اللهِ بِقُبُورِ الْمَدِينَةِ، فَأَقْبَلَ عَلَيْهِمْ بِوَجْهِهِ فَقَالَ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ يَا أَهْلَ الْقُبُورِ، يَغْفِرُ اللهُ لَنَا وَلَكُمْ، أَنْتُمْ سَلَفُنَا وَنَحْنُ بِالْأَثَرِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада қабрлар ёнидан ўтдилар. Сўнг уларга юзланиб, «Ассалому алайкум йаа аҳлал қубур, яғфируллоҳу лана ва лакум антум салафуна ва наҳ­ну бил асар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Маъноси: «Ассалому алайкум, эй аҳли қабрлар. Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам мағфират қилсин. Сиз ўтганларимизсиз, биз изингиздан (боражакмиз)».

2. Қўлни юзга суртиш ҳар кимнинг ўзининг иши.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat