Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиди ақсо ҳозир мавжудми?

12:34 / 16.06.2018 | Bekhzod Botirov | 947
Ассалому алайкум! Масжиди ақсо, яъни Расулуллох (С. А. В) исро кечасида намоз ўқишган масжид ва умуман Исломда улуғ саналган учинчи масжид ҳозир қаерда?! Баъзи манбаларда Қуддусдаги сариқ гумбазли масжид бу эмас деб ўқидим. Унда бу масжид ҳозир қаерда?!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сариқ гумбазли жой Масжидул Ақсо эмас. Исро ва меърож кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда намоз ўқимаганлар. Сиз айтган жойни Қуббатуссохро дейилади. У Масжидул Ақсо майдонининг ичида Қуддус шаҳрининг жанубий шарқида жойлашган. Умар ибн Хаттоб Байтул мақдисни фатҳ қилга вақтда ўша бинонинг остидаги тош устига насоролар унга юзланиб намоз ўқувчи яҳудийларни хорлаш мақсадида нажосатлар тўкишган эди. Умар розияллоҳу анҳу ўша нажосатларни тозалашни буюрган эдилар. Яҳудийлар динида у тошни улуғланади. Яҳудийлар оммага ўша “Қуббатуссохро”ни Масжидул Ақсо деб таништиришади. Токи Масжидул Ақсо бузилса ҳам одамлар сезмай қолишлари учун. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat