Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Желатинли дори

13:24 / 19.06.2018 | Iymona | 3442
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, желатин тўғрисидаги савол жавобларни ва сизлар юборган линкдаги мақолани ўқиб чиқдим. Тўнғизники бўлмаса ҳалол экан. Аммо қайси ҳайвондан олинган эканини билмасак, яъни дориларга ёзилмаган бўлса нима қилишимиз керак? Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Мусулмонлар бу борада ҳам жуда ортда қолмоқдамиз. Яҳудий миллатига мансуб кишилар ташқаридан дори олиб келтиришда ўз динларига муносиб дориларни олиб келтиришади. Буюртма берганида ҳам желатини тўнғизники бўлмаслиги шартини келишувга киритишади. Биз ҳам шуни бошлашимиз керак. Инсулин ҳам тўнғизнинг қайси бир аъзосидан олинади. Шу дорига муҳтож бўлган кишилар учун уламолар истеъмоли жоизлигига фатво беришган. Шу даражадаги заруратингиз бўлса истеъмоли жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat