Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайтонни қўрқиши ва уялиши

12:24 / 21.06.2018 | Муслима | 2105
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир сайтда шайтоннинг сифатлари хақида ўқиб қолдим унда шайтон Умар (р.а)дан қўрқади ва Усмон (р.а)дан уялади дейилган. Бунинг хақиқатга қанчалик яқинлиги ва сабабини тушунтириб берсангизлар сиздан миннатдор бўлардик. Агар саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Раҳмат Аллоҳим илмингизни бунданда зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Уларнинг қалбларида иймон комил бўлган. Ҳар бир нарсанинг учта борлиғи бўлади. Асл ўзининг борлиғи, тасаввурдаги борлиғи ва номинин борлиғи. Иймоннинг ўзи Аллоҳ таоло суйган бандаларининг қалбига солган бир нурдир. Оят ва ҳадисларда унинг зиёда бўлиши заифлашиши ҳатто баъзи вақтларда чиқиб туришини ҳам айтилган. Саҳобалар иймон келтирганларидан бошлаб то вафот топгунларигача фақат зиёда бўлишда давом этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган онларидаёқ хосил қилган иймонларига шуни мисол қилишмиз мумкинки, бир улуғ инсондан Умар ибн Абдулазиз(дунёни адолатга тўлдирган)дек зот афзалми ёки Муовия ибн Абу Суфёнми – деб сўралганида, Муовияни ўзини қўйинг, Умар ибн Абдулазиз Муовиянинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиққан ғазотидаги отининг бурнининг устига ўтирган чангидан ҳам афзал бўлолмайди деганлар. Чунки саҳобалар қалбларидаги иймон зиёда бўлишда энг охирги нуқтага етган. Уларни илмлари “Илмул яқийн” эди. Кейин “Айнул яқийн” бўлди, сўнг “Ҳаққул яқийн” бўлди. Аслида иймон инсонни ҳаракатга келтирувчи кучдир. Намозга тургазувчи ҳам иссиқнинг кунида рўзага сабр қилишга ундовчи ҳам ўрни келса жонини фидо қилишга ундовчи ҳам ўша куч бўлади. Иймон заиф бўлса ухлаган инсонни намозга тургаза олмайди. Яхшиликларга чорлай олмайди, ёмонликлардан ҳам қайтара олмайди. Шайтон билан бўладиган жангда мағлуб бўлади. Шайтоннинг малайига айланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: “Зинокор зино қилаётганда мўмин ҳолда зино қилмайди, ўғри ўғрилик қилаётганда мўмин ҳолда ўғрилик қилмайди, хамр ичувчи хамр ичаётганда мўмин ҳолда ичмайди(қалбидаги ўша нур ташқарига чиқиб туради)” деганлар. Тафсири ибн Касирда фаришталар имтиҳон учун инсонларга сеҳрни ўргатиш учун туширилганлиги ҳақидаги оятнинг тафсирида бир ҳикоя келтирилган. Унда эри узоққа кетиб бедарак йўқолган бир аёл сеҳр ўргатувчининг олдига келади ва сеҳр ўргатишини сўрайди. Сеҳр қилувчи нарироқда турган ичида олов ёниб турган тандирга бавл қилиб келишини айтади. Аёл бориб қўрқиб қайтиб келади. Бавл қилдингми деб сўрайди. Ҳа деган жавобига нимани кўрдинг деб сўрайди. Ҳеч нарсани кўрмадим – деса, бор сен бавл қилмапсан, бавл қилиб кел деб буюради. Иккинчи бор ҳам бавл қилмай қайтиб келади. Учинчи бор бориб бавл қилганида ичидан бир нарсани чиққанини кўради. Сеҳр ўргатувчи бавл қилдингми, нимани кўрдинг деб савол беради. Аёл ҳа бавл қилдим, ичимдан бир нарса чиқиб кетди деб жавоб беради. Сеҳр ўргатувчи: сен кўрган сенинг иймонинг эди, у чиқиб кетди, энди сенга сеҳр ўргатаман – деди. Шунда аёл иймони чиққанидан қаттиқ қўрқиб ортига қайтади, тавба қилади ва масаласини сўраш учун Мадинаи мунавварага келади. У вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топиб Абу Бакр халифа бўлган бўлади. Аёл йиғлаб ҳолини баён қилади. Абу Бакр “Мен бир нарса деёлмайман” дейди. Саҳобалардан бир нечтасини ҳузурига боради, барчалари “Мен бир нарса деёлмайман” дейишади. Ҳозирги кундаги жинлар билан боболарим, момомларим деб алоқа қиладиганлар ҳам ҳузурига шифо сўлаб борганларга ҳожатларини сўраб борганларга: “Жинларга, мозорларга атаб товуқ, хўроз каби жонлиқлар сўйинг. Биз каби жинлар билан алоқа қилишни бўйнингизга олинг” дейишади. Бу эса шариатдаги Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш, яъни ширк келтириш ҳисобланади. Шу орқали иймонини сотган ҳисобланишади. Улар ичидан чиққан нурни кўролмасаларда ҳақиқатни ҳам кўролмайдиган кўр бўлиб қолишади. Бу иймоннинг асл ўзидир. Иймон зиёда ҳам кам ҳам бўлади деган уламолар шуни назарда тутганлар.
Иккинчиси иймоннинг тасаввуридир. Бунда ҳар бир мўмин-мўмина Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, росулларига, қиёмат куни бўлишига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканлигига, қиёмат куни қайта тирилиш ҳақ эканлигига иймон келтириши керак. Улардан бирортасини инкор қилмаслиги керак. Бирортасини инкор қилса мўмин ҳисобланмайди. Бу иймон келтирадиган нарсалар озаймайди ҳам кўпаймайди ҳам. Иймон зиёда ҳам кам ҳам бўлмайди деган уламолар шуни назарда тутганлар. Буларни ҳар бирини кенг ўрганишга ҳаракат қилиш керак.
Учинчиси иймоннинг номи. Бу калимаи шаҳодатни тилда айтиб иқрор қилиш билан бўлади. Ким шундай қилса унга мўмин деган ном берилаверади. Кимнинг қалбида иймоннинг асл нури бор ёки йўқ эканлигига ҳам қаралмайди. Тилида иқрор қилиб турса, калимани айтиб турса унга мўмин деган ҳукмни берилаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир неча ҳадисларида “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росуулуллоҳ” калимасини айтган кишини мўмин деб ҳисоблайверганлар. Ҳисобини Аллоҳ таолога ҳавола қилганлар ва вафот топса унга жаноза ўқийверганлар. Саҳобаларнинг иймонлари ўта мустаҳкам, кучли ва комил бўлганлигидан шайтон уларнинг олдида ожиз ва нотавон ҳолида бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat