Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза масаласидаги тушунмаганим

12:26 / 21.06.2018 | Амир | 998
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эндиги саволим бир оз мени ҳам таажжубга солмоқда. Бу саволим юзасидан жуда кўп изландим. Аммо аниқ жавоб топа олмадим. Топганим эса шу линк бўлди: http://savollar.islom.uz/s/61556 Бу ерда мани ҳолатимга бир оз жавоб қайтарилган аммо тўлиқ эмас. Хуллас саволим қуйидагича: Ёшлигимда бир қанча гуноҳларни қилган эдим, шулар жумласидан Рўзани қасддан бузиш холлари. Баъзан еб ичиб қўярдим баъзан эса истимно қилиб бузардим. У вақтда динни билардим аммо жазоси бу қадар оғирлигини билмаган эдим. Энди эса доимий тавбадаман. Энди саволим шуки буларни мен қандай адо қиламан. Аниқ бузган кунларим қанчалигини ҳам билмайман ва ҳар Рамазонда шундай бўлган. Энди қандай йўл тутишим керак? Қазосини тутаманми ёки каффоратини ҳамми? Қазосини тутсам неча кунлигини қандай билсам бўлади? Барча бузганларимни умумий қилиб барча йилга бир каффорат тутсам бўладими? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қазосини ҳам каффоратини ҳам тутасиз.
САВОЛ: Қасддан бир неча рўзасини очиб юборган кишига неча марта каффорот лозим бўлади?
ЖАВОБ: Бир Рамазон ойининг бир неча рўзасини қасддан очган кишига битта каффорот кифоя қилади. Бир неча Рамазон ойининг рўзаларини қасддан очган кишига ҳар бир Рамазон ойи учун алоҳида-алоҳида каффорот тўлаши лозим бўлади. 

فَإِنَّ مَنْ أَفْطَرَ فِي رَمَضَانَ مِرَارًا إنْ كَانَ فِي يَوْمٍ وَاحِدٍ كَفَتْهُ كَفَّارَةٌ وَاحِدَةٌ بِالْإِجْمَاعِ وَإِنْ كَانَ فِي رَمَضَانَيْنِ لَزِمَهُ لِكُلِّ يَوْمٍ كَفَّارَةٌ بِالْإِجْمَاعِ وَإِنْ لَمْ يُكَفِّرْ لِلْأَوَّلِ فِي الصَّحِيحِ وَإِنْ كَانَ فِي رَمَضَانَ وَاحِدٍ فَأَفْطَرَ فِي يَوْمٍ وَاحِدٍ ثُمَّ فِي يَوْمٍ آخَرَ فَإِنْ كَفَّرَ لِلْأَوَّلِ لَزِمَهُ كَفَّارَةٌ لِلثَّانِي بِالْإِجْمَاعِ وَإِنْ لَمْ يُكَفِّرْ لِلْأَوَّلِ كَفَتْهُ كَفَّارَةُ وَاحِدَةٌ عِنْدَنَا 

Бир Рамазон ойининг бир кунида бир неча бор еб юбориб рўзасини қасддан очган киши битта кафоорот тўлаши борасида уламолар иттифоқ қилишган. Агар икки Рамазон ойида шу ишлар содир бўлган бўлса, гарчи кейинги ойнинг каффоротини адо қилаётганда аввалги Рамазоннинг кафоротини адо қилмаган бўлсада, ҳар бир ой учун алоҳида – алоҳида каффорот вожиб бўлади.
Агар бир Рамазон ойининг бир неча кунларида қасддан рўзасини очиб юборган бўлса, биринчисига каффоротини адо қилиб бўлган бўлса икинчисини каффороти лозим бўлиши борасида уламолар иттифоқ қилишган. Агар биринчисига каффорот тўламаган бўлса, у ҳолда бизнинг наздимизда икаласига бир каффорот тўловини бажариши лозим бўлади.  (Жавҳаротун Наййироҳ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat