Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ҳарра воқеаси" ҳақида

00:00 / 06.10.2010 | eski savollar | 1993
Ассалому алайкум Устоз. Тарихда бўлиб ўтган "Ҳарра воқеаси" ҳақида Интернетдан қидириб кўрдим, айтарли маълумот топа олмади, шунинг учун сиздан сўрашга қарор қилдим. Нотўғри савол берган бўлсам узр сўрайман, жавобингиз учун олдиндан рахмат. Ислом дини йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин. Қиёматда ажру-савоблар билан қарши олсин. Устоз бизларни, ота-онамиз, аҳлимиз, фарзандларимизни дуо қилинг. Ассаламу алайкум ва роҳматулоҳи таъала ва барокатуҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳарра воқеъаси 63 ҳижрий йилда бўлиб ўтган. Ҳарра – Мадийнаи Мунавваранинг ташқарисидаги қора тошли жойнинг номидир. Ўша вақтдаги халифа Язид ибн Муовия ўз қабиладошлари – Бани Умаяя одамларини Мадийна аҳолиси қамал қилиб олганларини эшитгандан кейин уларга қарши аскар юборишга қарор қилди. Бир неча аскарбоши у томон боришдан бош тортдилар. Охири Муслим ибн Уқба деган одам рози бўлди ва аскар билан Мадийна томон юрди. У Мадийнага яқинлашиб қолганда Бани Умаяяликларни шаҳардан чичқиб келаётганларини кўрди. Улардан йўл сўраган эди. Жавоб бермадилар. Чунки, шаҳар аҳолисига уларга қарши ёрдам бермасликка аҳд беришган эди. Муслимнинг аччиғи чиқиб ўзи йўл топиб борди. У Ҳаррада жанг қилишга қарор қилди. Зул Ҳижжа ойининг охирги икки куни қолганда, чоршанба куни машъум жанг бошланди. - Аввал Муслим ибн Уқбанинг одамлари устун келдилар. Кейин мадийналиклар ғолиб кела бошладилар. Шунда Муслим одамларига қаттиқ топшириқлар берди ва уларни қайтадан тартибга солди. У кўрган чоралар фойда берди ва аскари ғолиб кела бошлади. Мадийналикларнинг бошлиғи Абдулла ибн Ҳанзала ҳалок бўлди. Мадийналиклар енгилдилар. Бу машъум урушда саҳобалардан қолганларидан кўпчилик ва катта саҳобларнинг фарзандларидан жуда кўпчилик ҳалок бўлдилар. Қурайш ва ансорлардан уч юз олти киши ҳамда қорилардан еттиюз киши ҳалок бўлди. Бу жангни ҳазарти Усмоннинг давридаги фитнадан кейинги иккинчи фитна деб аталди.

Топ рейтинг www.uz Openstat