Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ, талоқ, идда (оила)

00:00 / 12.10.2010 | eski savollar | 2381
Ассалому алейкум Шайҳ Жаноблари, саволим оилам учун ута муҳим. Маҳалламизда Оиламиз исломий оила ҳисобланади, турмушимизга 13 йил булди, Алҳамдулиллаҳ ҳар тамонлама мукаммал гузал фарзанларимиз бор, Гулдек оиламиз, бизни таниган киши борки , Оиламизга ҳавас килишади, Роббим бизга куп не'матларни ато қиган, ҳар доим эримга ҳамма ҳаётий зарур ишларда итоат қилишга ҳаракат қиламан, Лекин оиламни ички муаммоси ута жиддий, оҳирги 1-2 йил ичида бу муаммоларни яшириб булмайдиган ҳолга келди, Турмуш уртог'ими номаҳрам аёлларга ута энгил, бу ҳолатни туйимиздан кейинок сазганман, шу кунгача оиламиз ичида анча ишлар булиб утти, ҳаммаси номаҳрам аёллар ҳатто эрлик аёллар туфайли, эримни аврати очиқ аёлларга ҳаваслари жуда кучли, атрофларида рус, татар ва ярми рус узбек аёллар, бу ҳол давомий, бири кетиб бири пайдо булади, дам олиш, банкент, начной клублар беканда, ҳаммаси аёллар билан. Бу ҳолатлар қариндош уруг'лар ва мени оила оз'оларимдан сир тутилади, Бу ҳолатларни Эримни ишлари юзасидан, деб қабул қилишга мажбурман. Турмуш уртогим (Ҳожака) намозҳон, ичмилла, чэкмидила, бизнесмен. Очиқ зинони қоралаб, куп галлар гапирадилар, Узларини кунгиллари ҳар доим тозалигини билдирадилар, 2 та ҳотинликни эплолмасликларини тан оладилар, Оилавий ишлар, болалар тарбияси, бозор учар ишлари билан мен шуг'улланаман, Ҳуллас курмаган, қилмаган ишлри қолмаганди бечора эримни, Узларига келиб қолсалар куп ҳатоларидан афсуслардан қийналиб ҳам қуярдилар, Номақул аёллар уртамизга тушиб 2 мартта никоҳимиз бузилган ва яна дарровда қайта ярашиш булган, Яқинда эрим яна бир шу оҳирги қилмаган ишларини, қилганликларини тан олиб қолдилар, ог'зиларидан чиқиб кетти, бунга сабаб Мени нет орқали бир аёл шантаж қила бошлади, эримдан боласи борлигини этиб пул сураб ҳатлар жунатди, эрим буни г'ирт ёлгон деб тан омади, лекин бу ҳақиқат экан, эрим никоҳсиз зино қилган оқибатда бола булган ва ҳомила пайтда никоҳ қилишган , бола тугилгач ажрашишган экан, Муҳтарам Шайҳ, бунақа масалада қандай чора тутишимиз керак? Никоҳимга путур этмадимикин? Бу ҳолатни таниш- билиш, қариндошлардан қаттиқ сир тутилишини менга турмуш уртог'им қаттиқ тайинладилар, Саволимга озгина ойдинлик киритиш мақсадида юқоридагиларни ёздим, Ноқулайликлар учун Узр сурайман, Сиздан жавоб умидидаман, Ассаламу алайкум

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ташаккур. Аллоҳ эрингизга инсоф ва рушди ҳидоят берсин. Бу ҳолатда сизнинг никоҳингизга футур етмайди. Ўзи ҳам бир дона талоқ қолган экан, холос. Эрингиз тавба қилиши, сиз айтган гуноҳ ишларни бутунлай ташлаши, ибодатда собит қаам бўлиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat