Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўғилларини­ сўкканлари­ ҳақида

00:00 / 12.10.2010 | eski savollar | 2291
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Қуйдаги ривоятга тўлиқроқ тушунча берсангиз. Абдуллоҳ ибн Умар бир куни айтдиларки­: "Пайғамбар­имиз соллаллоҳу­ алайҳи вассалам:"­Аллоҳнинг аёл бандаларин­и Аллоҳнинг уйидан тўсмасанги­з" деган ҳадисни айтдилар. Шунда ўғиллари:"­Мен тўсаман", деган эканлар. Яъни аёлларни номаҳрамла­рдан тўсаман деган эканлар. Шунда Абдуллоҳ ибн Умарнинг жаҳллари чиқиб: "Мен сенга Пайғамбари­миз айтганлар десам, сен аёлларнинг­ масжидга боришлариг­а қарши бўласанми?­!" деб койиб, "Мен сени Аллоҳ учун ёмон кўраман" деган эканлар. Айрим ривоятлард­а айтилишича­ гаплашмай ҳам қўйган эканлар.Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу маънода ривоят бор. Аммо ундаги маънога тескари – аёлларнинг жамоат намозига бормасликлари ҳақида ҳам бир қанча ривоятлар бор. Шунинг учун ҳам, Ҳанафий мазҳаби уламолари аёлларнинг масжидга боришларига мутлақо қарши турганлар. Уларнинг мутааххирлари (кейинги келганлари) фатво берган мазҳабга кўра, «аёлларнинг жамоатга ҳозир бўлишлари, жума бўлсин, ийд бўлсин, ваъз бўлсин, мутлақо макруҳдир. Агар қари кампир кечаси ҳозир бўлса ҳам. Бу замоннинг фосид ва фисқнинг зоҳир бўлгани учундир».

Топ рейтинг www.uz Openstat