Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Плазмолифтинг ҳукми

12:29 / 01.07.2018 | Nozima | 1084
Ассалому алайкум! Бир опам бу саволни сўраб беришни илтимос қилган эдилар. Ҳозирги кунда плазмолифтинг деб номланган юз терисини ёшартириш ва даволаш усули чиқибди. Плазмолифтингда одамнинг ўзидан-қўл қон томиридан керакли миқдорда қон олиниб, у қонни сентрифугага солиб, сентрифуга ёрдамида қондан плазма ни алоҳида ажратишар экан. Ўша плазмани шпритс ёрдамида юз териси ичига юборилар экан. Бу жараёнда одамни ўз организмидан олинган плазмадан бошқа моддалар қўшилмас экан. Плазмолифтингни ажинларни текислаш, юз терисида моддалар алмашинувини яхшилаш, юздаги тошмаларни даволашда қўллашар экан. Саволим шуки плазмолифтинг мусулмон аёлларга жоизми? Жавоб учун олдиндан ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида бу нарсаларнинг барчаси бир кун энг ачинарли ҳолатга туширади. Шунинг учун ғарб аёллари кексайганларида юзлари хунук ҳолатда бўлиб қолади. Уларнинг олдида намозхон ва ибодатли оналаримиз истарали ва нурли ҳолатда бўлишади. Кўпроқ вақт олсада ва эътибор талаб қилсада табий ниқоблардан фойдаланиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat