Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

киз боланинг чет давлатда таълим олиши ва мехнат килиши

00:00 / 15.10.2010 | eski savollar | 1221
Ассалому алайкум, хурматли Шайх Хазратлари!Ушбу мавзудаги саволни сахифада излаб топа олмадим, мабодо кайтарилга савол булса олдиндан узр сурайман.Дустим якинда киз боланинг чет давлатда таълим олиши, умуман чет давлатга битта узи чикиши харом килинган, ёнида битта махрами (отаси, ака-укаси еки эри) билан чикмаса бу амаллари Гунох булади деди.Шундай вазиятдамизки, аксарият киз дугоналарим, шу катори узим хам (турмушга чикмага кизлармиз), укиш ва иш юзасидан чет давлатрага саёхатга чикишимизгага тугри келади. Умуман, хозирда халкаро таълим ва иш тажрибаси дуган тушунчалар давлатимизда хам долзарб ва нормал тушунча булиб бормокда. Масалан, бир дугонам Германияда хозирги кунда янги соха хисоблангар БиоИнформатика сохасида Докторлик дипломи учун илмий ишлар олиб бормокда ва илм олмокда, бу соха узимизда хали укитилмагани учун Узбекистондан илк олима сифатида катнашмокда. Грант берувчи ташкилот оила аъзоларини молиялаштирмайди, лекин кизнинг отаси розилик бериб жунатдилар. Мен хам хар укиш еки иш сафарига отамни розилигини олиб чикаман. Аксарият халкаро тажриба алмашиниш еки таълим ташкилотлари факат бир талабага молиявой ердам ажратадилар...1. Шундай холатларда мусулмон аёлининг кандай йул тутиши тугри булади ва бунда ота-онанинг (еки етим булса якин кариндошларнинг) масъулияти кандай? 2. Ислом дини аёлларнинг дин ва дунё илмини урганиши хамда кандай мехнат килиши, тажриба олиши борасида нима дейди?3. Киз бола еки турмуш курган аёл киши оиласида оила бокувчиси, махрами оилани таъминлаш холатида булмаса - аёл киши иши юзасидан чет давлатда ишлаши ва оиласига ердам бериши мимкинми?4. Ва нихоят, аёл киши кандай мехнат турларини килмаслиги маъкул?Илтимос, шу масалага Динимиз нуктаи назаридан ойдинлик киритишга ёрдам берсангиз. Саволимда илмсизлигим туфайли хато ва кусурлар булса узр сурайман.Аллох Сиздан рози булсин!Ташаккур ва эхтиром билан...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бундай ҳолатларда шариат қоидалари асосида йўл тутиш керак. балоғат ёшига етган муслима маҳрами билан сафарга чиқиши керак. бу борада қариндошлар ёрдам беришлари лозим.2. Ислом дини аёлларнинг дин ва дунё илмини ўрганиши ҳамда керакли меҳнат қилиши, тажриба олиши борасида барча шароитларни яратиш тарафдори.3. Қиз бола ёки турмуш қурган аёл киши оиласида боқувчиси оилани таъминлаш ҳолатида бўлмаса иш юзасидан чет давлатда ишлаши ва оиласига ердам бериши шариат қоидалари асосида бўлиши керак.4. Аёл киши шариат ҳаром қилган ва аёллик латофатига футур етказадиган маҳнат турларини қилмагани маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat