Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

рибо

14:47 / 22.09.2013 | F.T | 2306
Шайх ҳазратлари. Сизга биринчи бор савол юллашим. Мен Самаркандда яшайман. Гап шундаки ака-ука намозхон биродарларимиз бор. Улар хар ойда бир марта гаштак (гап, зиёфат) уюштиришади ва 100$дан пул ташлашади. Гаштак эгаси 15кишидан 1400$ олади ва камида 100$га зиёфат ҳам килиб беради. Табиийки хар кишига бир йилга бир марта навбат келиши аник. Бир мулла кишидан сурашган эди у киши "Бу ишларинг нотугри. Агар бирортангиз мисол март ойида 1400$ пулни олиб унга 1000$га бирор нарса сотиб олса, лекин мисол сентябр ойига бориб уша нарса 1200$га нархи кутарилса навбати келган гаштакчи уни кимматига сотиб олишга мажбур бўлади. Бунака ишлар харом хисобланади, чунки навбати охирида келган гаштакчи доим норози бўлади. " деб мулла уларга тушунтирди. Уларнинг бирига "бу ишларинг нотугри эмасми" десам. Бунга Шайх яни сизни рухсат беришган дейишяпти. Хаттоки улар сизнинг мухлисларингиз. Бу ишлари рибога кирмайдими деган савол мени кийнайди? Илтимос тушунтириб берсангиз. Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Домланинг айтганлари тўғри. Қарз ўрнида бўлиб қолган нарсанинг озайиб ёки кўпайиб қолиши рибога сабаб бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat