Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм ва ризқ

13:50 / 01 июль | Azam | 534
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ёшим сал кам 20да. Ҳозирда институтнинг 2-курс талабаси бўлдим, алхамдулиллаҳ. Шу кунгача муқаддас Қуръондан 1 порадан зиёдроқ ёдлашга Аллоҳ муваффақ қилди. Ёшлигимда дангасалик қилиб тўхтатиб қўйганимдан сўнг мана энди яна Яратган изни ила Калимуллоҳни ёдлашга қаттиқ киришдим. Кунига 5 қатордан ёд олишни бошладим. Режа бўйича хисобласа 5 йил вақт кетар экан. Иншаоллоҳ, ниятим холис, қори мақомига эришиб ҳатмоналарга ўтиш. Барча яхшиликлари учун Аллоҳга шукр. Динни чуқурроқ урганиб, халқни ҳизматида бўлишни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис, имкон қадар тезрок Қуронни ёд олишни мақсад қилдим. Аммо хунар ўрганиш вазифаси бор. Оилада тўнғич ўғилман, отамнинг бошларида бир неча йилдан бери мушкулотлари бор. Ишни, хунар ўрганишни ташлаб, ўзимни исломий илм олишга баҳшида қилсам тўғри бўлармикан деган ҳаёл кетмаяпти. Оила рўзғори, нафақаси ва бошқа ҳамма мажбуриятлар менинг бошимга тушмайдими! Илмли кишини Аллоҳ ўзи азиз қилади, ризқини осон қилади, ортиқча хунарга эхтиёжи бўлмайди деган гапларни ҳам эшитган эдим. Хунар ўрганиш орқали Аллоҳ таолодан миллионер бўлишни сўрамайман, балки миллионлаб закот бериб эҳсон қилмоқликни дуо қилиб сўраб қоламан. Шундай бўлсада, институтга кетган контракт харажатларига, вақтимга Аллоҳ таоло йўлида диний илм ўрганиш эвазига розиман. Ўқишга келсак, Миср ва Саудия каби давлатларидаги жамийяларнинг тажрибасини ўрганиб келсам бўладими? Устоз, Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин, тўғри йўлдан кетишга маслаҳат беринг. Қай бирини ушласам хам оҳиратда хам дунёда ютаман, қай бири хайрлироқдир?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Илм ўрганинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat