Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шоз ривоятлари

19:18 / 05.07.2018 | Шохиста | 893
Ассалому алайкум! "Қуръон ўзгартирилган деган провослав миссионернинг даъвоси" хакидаги саволда, “шоз” ривоятлари деган тушунчага дуч келдим, илтимос, шу ҳақида маълумот берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуръон асло ўзгартирилган эмас. Мўмин учун Аллоҳ Ўзим сақлайман деган ояти кифоя қилади. Дин душманларига келсак улар ҳар бир нарсани нотўғри талқин қилишади. Бу борада ҳам шундай қилишган. Саҳобалар ояти карималарни бир китобга жамлаётганларида у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлганлигини билсаларда китобга киритиш учун қаттиқ шартларни қўйишган. Ҳатто Абдуллоҳ ибн Масъуддек саҳобаларнинг баъзи ўринда ўша шартга тушолмай қолишлари у шартлар қанчалар қаттиқ эканлигини билдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий бўлиб тушган, лекин ўша шартлар топилмаган қироатларни шозз деб номланган. Бу Қуръонни жамлашда заррача ҳам шубҳа қолдирмаслик учун қилинган табдир эди. Қуйида ўша воқеъликни “Улумул Қуръон” китобидан иқтибос қиламиз.
«Абу Бакр Умар билан Зайдга: «Икковингиз масжид эшигининг олдига ўтириб, ким Аллоҳнинг Китобидан бирор нарсани икки гувоҳ ила келтирса, ёзинглар», деди».
Ибн Абу Довуд Яҳё ибн Абдурраҳмон ибн Ҳотибдан ривоят қилади: «Умар келиб: «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръондан бирор нарсани талаққий – қабул қилган бўлса, олиб келсин», деди. Улар ўшани саҳифаларга, лавҳларга ва хурмо дарахти пўстлоқларига ёзиб юришар эди. То икки шоҳид гувоҳлик бермагунча, у бирор нарсани ёзмас эди».
Демак, иш бошлашдан олдин пухта режа тузилган. Бу режага биноан, ҳамма ёд биладиган ояти карималарни ёддан ёзишга ўтилмаган. Балки ўша ёдланган нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ёзиб олган шахс олиб келса, унинг ишончли эканини суриштириш бошланган. Кимнинг қўлидаги Қуръони Каримдан бўлган ёзувга икки одил, балоғатга етган, оқил киши «Бунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ёзилганига биз гувоҳмиз», дея гувоҳлик берсаларгина ёзилган.
Ибн Ҳажар буни Абу Бакрнинг Умар ва Зайдга айтган гапларидаги «икки гувоҳ»дан мурод нима эканини тафсир қилаётганда келтиради.
Абу Бакр шундай деган эди: «Икковингиз масжид эшигининг олдига ўтириб, ким Аллоҳнинг Китобидан бирор нарсани икки гувоҳ ила келтирса, ёзинглар».
Бу мунқатиъ (санади узилган) ҳадис бўлиб, Ибн Абу Довуд уни Ҳишом ибн Урва ўз отасидан ривоят қилган йўли орқали чиқарган. Лекин ҳадиснинг ровийлари ишончли одамлардир. Ибн Ҳажарнинг тафсирига кўра, ёзилганга бир гувоҳ ва ёдланганга бир гувоҳ кифоя қилганлиги мулоҳаза қилинади. Жумҳурнинг тафсирига кўра эса ёзилганга икки адолатли гувоҳ, ёдланганга ҳам икки адолатли гувоҳ бўлиши лозимдир. Ёдлаш ёки ёзишда бир кишининг гувоҳлиги кифоя қилмайди. Улар ушбу фикрларига Ибн Абу Довуднинг Яҳё ибн Абдурраҳмон ибн Хотиб йўлидан чиқарган ҳадисини далил қиладилар:
«Умар келиб: «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръондан бирор нарсани талаққий этган – қабул қилган бўлса, олиб келсин», деди. Улар ўшани саҳифаларга, лавҳларга ва хурмо дарахти пўстлоқларига ёзиб юришар эди. У то икки шоҳид гувоҳлик бермагунча, бирор нарсани ёзмас эди».
Саховий «Жамалул-қурро» номли китобида:
«Ана ўша Муҳаммад ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ёзилганига иккита гувоҳ келтиришдир», дейди.
Бу ерда икки тарафлама гувоҳлик бўлмоқда.
Биринчиси – оятлар ҳам ёдланган, ҳам ёзилган бўлиши кераклиги.
Иккинчиси – оятларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзилганига ва ёдланганига етук сифатларга эга бўлган иккита одам гувоҳлик бериши керак.
Ушбу дастурга амал қилган ҳолда Умар ибн Хаттоб ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳум бир йил муддатда тарқоқ ҳолдаги Қуръони Карим ёзувларини жамлаб, оятларни тартибга кўра қўйиб, кийик терисига ёзиб чиқдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat