Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устоз-шогирд масаласи

00:00 / 21.10.2010 | eski savollar | 2376

Ҳурматли Устоз, авваллари устоз-шогирд масаласи осон эди. Шогирд кўплаб аҳли илмларнинг орасидан тақво ва илмда устун деб топганини устоз тутиб, шогирд тушарди. Унинг ҳалқасида ўтириб, бевосита устознинг ваъзларини эшитиб, ўзидаги руҳий хасталикларни устозга баён қиларди. Ўз ўрнида устоз ҳам шогирднинг ҳолатини яхши тушуниб, аста-секин уни руҳий тарбия қиларди. Вақт ўзгариб, ҳозирги ҳолат умуман бошқача бўлиб қолди. Тақволи ва илмли яхши устоз топиш мушкул бўлса, уни топгандан сўнг унга шогирд тутиниш ундан-да мушкул. Бунда устозга ҳам, шогирдга ҳам монелик қиладиган етарлича сабаблар мавжуд.

1. Шундай экан, ҳозирги ҳолатда, айниқса Ғарбда юрган ўзбек мусулмонлар устоз-шогирд масаласида қандай йўл тутишлари керак?

2. Сизнинг китобларингизни, мақолаларингизни ва фатволарингизни ўқиб, шу йўналишда олисдан илм олиб турадиган бўлсак, сизни устоз деб билиб, бошқаларга ҳам ўзимизни сизнинг шогирдингиз деб танитиш тўғри бўладими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Имкони борича ҳаракат қилишлари керак. Ҳозирда устоз ва шогирднинг юзма-юз мулоқотини таъминлаш қийин эканлиги тўғри. Аммо алоқа воситалари кўпайиб кетди. Улардан фойдаланишни йўлга қўйиш керак бўлади.

2. Китоб ва бошқа воситалар орқали устоз ёки шогирд дейилса бўлади. Бу албатта, сув бўлмаса, таяммум қилиш каби, яъни ноиложликдан қилинган иш бўлади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat