Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаббат

09:02 / 14.07.2018 | Siroj Xon | 2193
Ассалому алайкум! Аввалом бор саволим учун узур балки бу саволни беришни узи гуноҳдур лекин мажбурман! Мен 3 йилдан бери бир қизга уйланмоқчиман чунки уни яхши кураман . Ҳаётимни у билан бир қурмоқчиман. Унга яхши куришимни айтдим у ота онам нима деса шу булади деди . Мани онам чет элда кейин нима қилишни билмай қизни уйига бордим . Уйдагилари юқ экан . Балки тақдир эмасдир деб уйга қайтдим. Орадан озгина вақт утгач қизни узи айтди онам хозир олдимда агар яхши курсангиз келинг гаплашинг деди. Кейин бордим онаси мени яхши кутиб олдии. Гаплашдим болам хозир қиз чиқарганман . Бунисиниям бирдан туй қилолмайман деди. Хуллас юқ қизимни бермайман демади. Агар у қизни менда кунгли булмаганда онасини олдига мени чақирармиди. Қизни узи 5 махал номоз уқийдии. Кейин каналдан севги ҳақида савол жавоб келибди. Севги ҳақида севги исломда харом ҳисобланаркан. Шундан кейин мен билан умуман гаплашмай қуйдии. Севги харом эмасдир. Агар севги ҳаром булса Фарход ва Ширин Тохир ва Зухра Лайли ва Мажнун Отабек ва Кумуш айтсам жудаям коп шуларни бир бирига булган севгилари муҳаббатлари ҳам харом ҳисобланадимии аа ?? Жавобларингизга кура булар харом ҳисобланар . Лекин "ҲЭСҲ БИР ДУО ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД (С.А.В) ҚЎЛЛАРИНИ САМОГА ОСҲИБ" ""ОЛЛОҲИМ ҚАЛБИМГА ҲОКИМ БЎЛА ОЛМАЙАПМАН ОИСҲАНИ ЖУДА ҚАТТИҚ СЭВАМАН" деганлари каби гузал эмас эди дейишади . Ана Пайғамбармиз ҳам севган эканларку бунга нима дейсиз?? Савол Севиш ва муҳаббат қўйиш шариатда ҳаром саналадими? Жавоб Муҳаббат исломда шарафланади ва унга чақирилади. Аллоҳ таоло айтади: "Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир" Демак севги ва муҳаббат ҳаром ҳисобланмайди Бу жавобга нима дейсиз? Оллоҳга булган севги энг буюк севги ва буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Лекин Исломда ҳам айтилган севингла ва севимли булинглар деб.Оллоҳни яратган бандасини севиш ҳам Оллоҳни севишга киради манимча. Оллоҳ инсонларни жуфт қилиб яратди ва улар уртасига муқаддас севгини уйготди. Одам ато ва Момо ҳаво ҳам севишган бир-бирларини. Шундай экан Оллоҳ ато этган севгини инкор қилиш ёки уткинчи деб аташ катта ҳато булса керак. Инсонлар ҳаётда севиб ва севилиб яшашлари энг гузал ҳақиқатдир. Оллоҳ юлида кимнидир севиш бу айб эмас балки савобдир.  Ҳаётда ёрга булган севгини уткинчи деб атаб фақат Оллоҳни севаман дейиш ҳато булади. Бир бандадан сурашган экан ҳаётингда кимни севдинг, кимга меҳр бердинг деб? у эса юқ ман фақат Оллоҳни севдим ва ҳеч кимни севмадим дебди. Шунда унга эй нодон банда сен ҳеч бир инсонга меҳр бермабсан, ҳеч кимни севмабсан қандай қилиб Оллоҳни севасан дейишган экан. Инсон Оллоҳнинг бандасини севса бу севгиси камайиб қолади дегани эмас. Севишни билиш керак, инсон сева олиши керак бандани ҳам Оллоҳни ҳам. Оллоҳ уз бандасини нурдан яралган Фариштасидан ҳам ало курган экан шундай экан инсонга булган севгини уткинчи дейиш Оллоҳ яратган энг муқаддас мавжудотни назар писанд қилмаслик булади. Инсонни Шайтон ҳам инкор қилган уз вақтига ва шунинг учун жазоланган.  Оллоҳнинг ҳислатларини бандаларида курса булади яни гузаллик, ақллилик, меҳрлилик, қаҳр, газаб,кечиримлилик ва ҳакозо бу барса ҳислатлар Оллоҳга тегишли ва инсонларда ҳам мавжуд булган ҳислатлар. Ушани учун ҳам Оллоҳ юлида севиш дейилади ёрга булган муҳаббатни. Ота-онага, ака-укага, фарзандга ва ёрга булган севгила бор ва мана шуларни уткинчи деб атасангиз манимча энг катта ҳато. Сиз қолган севгилар уткинчи.... дебсиз демак ота-онайизни, фарзандларизни, турмуш уртогизни вақтинчалик яхши курар экансизда? кейинчалик ҳаммасини унутиб юборасиз? уларга булган севгингиз ҳақиқий эмас шунақами? бу утакетган ҳудбинлик эмасми? Бу Оллоҳга ҳам манзур булмайди деб уйлайман. Бу гапларим учун мени кечирасиз Мен битта нарсаани бор овозда ёки ҳаммани олдида ҳам айтоламан Мен уни севаман мен уни севаамаан! Балки бу гуноҳдур майли унда мен гуноҳкор бўлай!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ота-онамиз аёлимиз ва фарзандларимиз бизнинг маҳрамимиз ҳисобланади. Сиз айтгандек уйланмаган номаҳрам кишимиз эмас. Билинки шариат оят, ҳадис ва фуқаҳоларнинг ижмоларидан олинади. Мабодо кимнидир кимгадир муҳаббати тушиб қолса шариат қайтарган ишларни қилишгача бормаслиги керак. Ёки тезроқ никоҳига олсин, буни иложи бўлмаса уни тарк қилсин. Аллоҳнинг йўлида севиш билан сиздек нафсоний севиш бошқа бошқа нарсалар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat