Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омма орасида мусибатни кетказиш учун дуо қилиб қўювчилар

10:17 / 14.07.2018 | Azam | 2980
Ассалому алайкум! Бир туманда омма орасида ҳожи она деб ном қозонган аёл бор. Юзидан нур ёғилиб туради, самимий кулади. Худони ҳар гапида эслайди. Кўрган одам фаришта аёл экан диган ўйга ҳам боради. Бу аёл кўпчиликни ҳожатини чиқаргани учун унинг дуосини олиб кетиб юришади. Фолчилик билан шуғулланмайди. Куни кеча 30 ёшли турмуш қурмаган қизларимиздан бири унинг олдига бориб, турмуш қуриш масаласида мурожаат қилган. У аёл: "-Сени уйингда дарахтга илинган қулф турибди олиб келсанг бахтингни очиб бераман" деб айтган. Ҳақиқатан ўша уйда дарахтда ҳам қулф бор бўлган. Ўша қизимиз билмаса гапирмас экан деб қулфни келтирса, у аёл "қулф дарров очилмайди 100$ миқдорида пул олиб келасан" деб айтган. Қизимизнинг ҳайрон бўлиб турганини кўриб, "нега куласан, ҳоҳласанг сўм қилиб олиб кел, лекин шу сумма тўлиқ берилган куни қулфинг ечилади" деган. Қизимизнинг боши қотган тарафи унинг қуйидаги гаплари ҳам бўлмоқда: "- одамлар орасида ҳалоллик билан танилдим. Авлиёман. Шунинг учун бир кунлик одаммасман. Ҳоҳласанг шу орқали муаммоинг ечилади". Қизимиз мендан сўради: "Пулку топилади, бахтим очилса бўлди. Лекин шу пулни муҳтож одамларга берсам, қанча савоб оламан ахир, ишлаб топиш осонмикан? Нима қилайин? Жавоб беришдан олдин сизлардан маслаҳат олишни жоиз деб топдим. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Валий зотлар ўзларини валийман дейишмайди. У аёл ҳеч қанақасига валий эмас. Қулф ҳақидаги гаплари жин билан алоқа қилишига далолат қилади. Бахт унинг қўлида эмас, Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Шунчалик валий бўлса 100 доллар тиланармиди? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat