Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловати

17:25 / 16.07.2018 | Sherali | 2306
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, хизмат сафарида юрган вақтимда бир танишим уйига бешта қорини чақиртириб, хатми Қуръон қилдирганини, қорилар хатмни 2 соатда қилишганлигини айтиб қолди. Табиийки, мен ажабланиб қандай қилиб 30 порани 2 соатда хатм қилиш мумкин, улгуриш қийинку дедим. Танишими эса улар битта хонага кириб олиб ҳаммаси баб-бараварига 6 порадан бўлишиб олиб, овоз чиқаришиб хатм қилганлигини айтди. Ушбу холатда қилинган хатми қуръон қабулми? 2). Ушбу хатмдан мақсад, исми аъзам қайси оятда эканлигини билмаганлиги сабабли, бир марта хатм қилинганда, ушбу исми аъзам айтилиб ўтилиб, уйга хайр-барака кирар экан. Шу тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша уйда 30 пора Қуръон ўқилган бўлади. Ҳар бирлари Аллоҳнинг розилиги учун ўқисалар ва бағишласалар савоби ҳам етади. Исми Аъзамни қайси бири тиловат қилган бўлса ўшанинг дуоси ижобат. Энг афзали ҳар ким ўзи ўрганиб ўзи ўқиши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat