Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллардан келадиган оқ суюқлик

18:19 / 18 июль | S | 2016
Ассалому алайкум!1). Аёлларда келадиган суюқлик(виделение) нажосатми? 2). Шу суюқлик намоз вақтида келиб қолса намоз бузиладими? Сўнг намозни қайтадан ўқиш керак бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

РУТУБАТУЛ ФАРЖ 

Фиқҳий китобларимизда “Рутубатул фарж(аёл кишининг жинсий аъзосини намланиб туриши)” деган ибора келади. Шу намликни пок ёки нажосат эканлиги борасида уламоларимиз ихтилоф қилганлар. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Имдодул фатаво” китобларида бир киши томонидан бу ҳақда берилган саволга шундай жавоб берганлар: “Аёл кишининг фаржи уч қисмга бўлиниб, у ердан чиқадиган намликларнинг ҳукми ҳам алоҳида-алоҳидадир:
1. Ташқи фарж – ғуслда ювилиши фарз бўлган жойлар. У ернинг намлиги пок ҳисобланади. Чунки, у намлик бадандан чиққан тер кабидир;
2. Фаржи дохил (ички фарж) – ғуслда ювиш вожиб бўлмаган бавл ва бола чиқадиган тешиклар жойлашган жой. Бу жойни намлиги тўғрисида олимлар ихтилоф қилганлар. Жумладан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ пок деганлар. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар нажосат деганлар;
3. Бачадон ичи – бачадон ичидан келадиган намлик бил иттифоқ нажосатдир.
Кўпинча шамоллаш туфайли бачадондан оқ суюқлик чиқиб туради. Фиқҳий китобларимизда уни “саялаанур раҳим (бачадондан сув келиб туриши)” дейилади. Таҳоратни кетказувчи нарсаларни санаб ўтилганда 

لِأَنَّ كُلَّ مَا خَرَجَ مِنْ السَّبِيلَيْنِ يَنْقُضُ الْوُضُوءَ 

“Икки йўлнинг биридан чиқувчи барча нарса, таҳоратни кетказади” деган ибора келтирилган. Бачадондан сув келиб туриши ҳам таҳоратни синдиради. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак, Абу Ҳанифа ва имомайнлар ихтилоф қилган рутубатул фарж умуман бошқа нарса, яъни рутубатул фарж бошқа нарса, саяланур раҳим (бачадондан суюқлик келиб туриши) бошқа нарсадир.
Имомлар ихтилоф қилган рутубатул фарж билан саяланур раҳим ўртасида фарқ бор экан. Уларнинг ҳукмлари ҳам алоҳида бўлади.Иккинчи жойдаги намлик ихтилофли. Бачадондан чиадиган суюқлик нажосат ҳисобланиб таҳоратни ҳам кетказади. Кийимга текса нажосат қилади.  Бачадонидан суюқлик келиб турадиган аёл соҳиби узр шартига тушса, соҳиби узр саналади. 

وَفِي الْبَدَائِعِ لَوْ احْتَشَتْ فِي الْفَرْجِ الدَّاخِلِ وَنَفَذَتْ الْبِلَّةُ إلَى الْجَانِبِ الْآخَرِ فَإِنْ كَانَتْ الْقُطْنَةُ عَالِيَةً أَوْ مُحَاذِيَةً لِحَرْفِ الْفَرْجِ كَانَ حَدَثًا لِوُجُودِ الْخُرُوجِ، وَإِنْ كَانَتْ الْقُطْنَةُ مُتَسَلِّفَةً عَنْهُ لَا يُنْقَضُ لِعَدَمِ الْخُرُوجِ، وَإِنْ كَانَتْ احْتَشَتْ فِي الْفَرْجِ الْخَارِجِ فَابْتَلَّ دَاخِلَ الْحَشْوِ انْتَقَضَ نَفَذَ وَلَمْ يَنْفُذْ فِي التَّبْيِينِ 

“Бадойиъ”да келишича аёл киши ички фаржига (яъни биз юқорида айтиб ўтган иккинчи жойга) пахта ёки латта каби нарсани тиқиб олса ва намлик бошқа томонга ўтса, агар тиқиб олинган латта ёки пахтанинг бир бўлаги ички фаржидан ташқарига чиқиб турган бўлса ёки ташқи фарждан кўриниб турган бўлса, намликни ташқарига чиқиши топилганлиги учун таҳорат синади. Агар пахтанинг бир томони ташқарига чиқмай, буткул ичкарига тиқиб олинган бўлса, бундай ҳолатда (намликни пахтанинг бошқа томонига сизиб ўтиши билан) таҳорат синмайди. Чунки, намлик ташқарига чиқмади”. “Табйийн”да келтирилишича, агар пахта ёки латта каби нарсани ташқи фарж (яъни биз айтиб ўтган биринчи жой)га қўйиб олса латтанинг ички томони хўл бўлиб, ташқи томонига сизиб ўтмаса ҳам таҳорат бузилади. Чунки, намлик ички фарждан ташқари фаржга чиқди” (Баҳрур роиқ).
Сийдигини тута олмайдиган кишилар сийдиги чиқадиган тешикчага пахта ёки қоғоз каби нарсани тиқиб олса-ю, у ташқаридан умуман кўринмаса, таҳорат бузилмайди. Пахта ичкарида туриб нам бўлса ҳам. Агар пахтани бир қисми ичкарида бўлиб, бир қисми ташқаридан кўриниб турса, тиқиб олинган пахтанинг ташқи томони намланиб қолса, таҳорат бузилган деб ҳукм қилинади.  (Имдодул фатаводан қисқартириб олинди). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat