Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила муаммолари

00:00 / 01.11.2010 | eski savollar | 1188
Ассалому-алайкумМан сизга мурожат килишдан олдин жуда куп уйладим, буларни хеч кимга юзма-юз айта олмайман ва охири хат ёзишга карор килдим.Мен ишчилар оиласида тугилганман. Тунгич фарзандман. Олийгохига укишга кирдим ва шу йили узим яхши курган кизга уйландим ва албатта ота-онам ёрдамида. Талабалик йилларим огир утди. Жуда кийналдим. Укидим ва хозир врач булиб ишламокдаман. Мени шу даражага етишимда отамнинг хиссаси жуда катта ва бу карзимни хеч качон тулолмасам керак.Онам табиатан бироз чурткесар ва гийбат килишни яхши курадилар. Бу одатларидан хеч вос кечтира олмадим. Бир карасам хаммадан яхши, ва баъзан жуда купол булиб кетадилар ва хеч качон уз айбларини, гапирган нотугри гапларини тан олмайдилар ва узлари буни билиб турсалар хам. Турмушимизни бошида хаммаси яхши кетаётган эди. Туйимиздан бир хафтадан кейин ман келин билан жанжаллашиб колдим ва фурсатдан фойдаланиб ота-онамни менга ёмонламаслигини уктирдим ва у 5-6 йилгача ота-онам хакида умуман менга хеч нарса гапирмасди. Келин билан ман кечалари уйни ремонт килиш, ота-онамни дам олишларга юборишимиз, машина олишимиз ва хатто машина рангини хам танлаб куярдик. Кунглимизда ёмон ният булмаган. Оз-оздан уйда муаммолар пайди булла бошлади. Фалончи бунака деди, деди-дедилар куп кузатила бошлади. Ишлай бошлаганимдан кейин ота-онам укитганларини, фарзандларимни бокиб катта килганларини узлари сезиб-сезмасдан миннат кила бошладилар.отам уйда купол сузлар билан куп хакорот киладиган булдилар.Пулни хотининга берасан, яширинча нарсалар олиб берасан деб жанжал бошланадиган булди. Хотинимни боши коронги пайтларида яширинча мева ва бошка нарсаларни олиб келиб берардим чунки куп олишга пулим етмасди ва келин хомиладорлигидан кувониб олиб берардим. Охирги пайтда хотиним отамнинг купол сузидан аразлаб икки марта уйига кетди ва мен вазиятни юмшатиб уйга олиб келдим. Орада онам бетоб булиб колдилар. Дориларни олиб уйда даволашни бошладим.ва келин хеч нарса курмагандек булиб онамга карай бошлади. Бир куни ишда пайтимда кайн отам менга телефон килиб кизига отам жуда купол гаплар билан хакорот килганлигини айтди. Мен хайрон булиб келиндан сурадим ва билсам отамни куйлаги ювилмасдан колган экан. Келин икки кун олдин онамга кир ювиш кукуни олиб килишини, бололарни кийимлари хам кирлигини айтган, лекин онам олиб келиб бермаган, бу нарсадан мени хам хабарим булмаган. Отам келинга (фохиша, фохишани кизи) киби сузлар билан хакорот килган.Мен келин билан телефон оркали гаплашганимда ундан рози булишини суради. Жонига касд килмокчилигини билиб тезда уйга келдим ва келинни кулида углим билан куриб узимга келдим. Хотиним мени куриб йиглаб юборди ва кулида углим булганлиги сабабли жонимга касд килолмадим деди. Мен уни тинчлантирдим, бироз чалгиши учун 2-3 кун уйида дам олиб келиши учун онасиникига олиб бормокчи эдим, у куз ёши билан уйига кириб боришни хохламади ва кариндошиникига олиб бориб куйдим. Кечкурун ишдан келсам отам маст, келинга хакоротли гапини тухтутмас, оила боши булганлиги сабабли бунга хаки борлигини такрорларди. Мен хеч тушунтира олмадим. Ахир у хам бировнинг кизи. Орадан икки кун утди. Кечкурун уйга келсам отам яна маст, мендан келин хакида суради. Бор гапни айтдим. Отам, мени каршилигимга карамасдан, келинни бориб олиб келамиз деб хеч куймади. Ота-онам ва мен кайн отам уйига бордик. Улар уйда йук эканлар, ота-онам кайн онам билан жанжаллашиб колишди ва айтилиши керак булмаган гаплар айтилди. Бакир чакир бошланди. Онамлар хам бунга кушилди.Отам ажрашасан, агар у билан яшайдиган булсанг каргийман, хор буласан деб мен билан уришдилар.3 та фарзандим бор. Бир киз икки угил. Бу хатни ёзиб утириб хотинимни икки углимиз бор, оёкка туриб олсак кизимизни ёнига болалар уйидан бита киз асраб оламиз деб ният килгани эсимга тушди, лекин энди бу етимлик узимни фарзандларим бошига тушиши мумкинлигидан чидолмийман.Ниятларимиз, орзуларимиз самимий булган.ИЛТИМОС маслахат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ҳолатда аёлингиз билан ажрашмасликка ҳақлисиз. Ота-онанингизнинг талаби ноҳақ. Уларга мулойимлик билан узр айтинг. Аллоҳ шариати шундай эканини тушунтиринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat